Мамлакатимизнинг Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигида ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги матбуот анжуманида ўта муҳим янгилик эълон қилинибди. Нимамиш, бу йилги пахта масумида 200 нафар профилактика инспектори мажбурий меҳнатга қарши курашармиш.
ЎзАнинг хабарида айтилишича, тадбида иштирок этган Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири Ш.Кудбиев ва бошқалар кутилаётган пахта йиғим-терими билан боғлиқ ташкилий масалалар устувор вазифалардан бири экани ва мавсумда фуқароларни мажбуран пахта далаларига олиб чиқиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилаётгани, бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлашиди.
Бир қарашда, 200 нафар профилактика инспектори мажбурий меҳнатга қарши курашга жалб этилиши жуда яхши хабар. Чунки, Ўзбекистонимиз фуқароларни ва ҳатто олий таълим муассасалари ҳамда мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилувчи мудҳиш мамлакатлардан бири ҳисобланади. Дунё жамоатчилиги Ўзбекистонни айнан шундай давлат сифатида билади.
Аммо, бир неча кун аввал Ўзбекистон ҳукумати пахта терувчиларга қандай ҳақ тўлаш ҳақида қонун деса ҳам бўладиган қарор чиқарди. Фермерлар пахта терувчиларга ҳукумат кўрсатгандан кўп ёки кам ҳақ тўлолмайдилар. Ҳақ эса, жуда оз. Айни замонда, фермерлар пахтани ҳукуматга арзимаган пулга сотишга мажбурлар.
Шундай экан, ким пахта теради? Бунинг устига, миллионлаб ўзбеклар чет элларда тузуккина пул ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқмоқдалар. Улар ҳукумат кўрсатган чой-чақага пахта териш учун Ўзбекистонга қайтмайдилар.
Қаранг, ҳукумат фермерлардан пахтани сал кам текинга мажбуран сотиб олади, демак, фермерлар пахта терганларга тузукроқ ҳақ тўлолмайдилар. Айни, замонда, шу ҳукуматнинг ўзи ҳеч кимни пахта теримига мажбурламасликни талаб қилмоқчи? Бунақа масхарабозлик дунёда йўқ. Фақат Ўзбекистонда бор.
Эй, Шавкат Мирзиё жаноблари! Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказинг, фермерларга пахта терганларга ўзлари истаганча ҳақ тўлашга, ўзлари етиштирган пахтани бозор нархи билан истаган жойларида сотишга рухсат беринг, ана ўшанда, фуқароларни ва ҳатто олий таълим муассасалари ҳамда мактаб ўқувчиларини ҳеч ким мажбурий меҳнатга жалб қилмайди.
Яна ким билади, балки, Шавкат Мирзиёга бундай мурожаат қилиш ҳам масхарабозлик бўлиши мумкин. Келинг, халққа мурожаат қилайлик.
Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент ва бунақа тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш вақти келиб бўлди.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.