07 September 2018
15:25 - Теҳронда Эрон- Россия-Туркия саммити бўлади, уч лидер ўша ерда, Ражаб Эрдўған ҳозир Ҳасан Руҳоний билан кўришмоқда
Туркия ва Россия президентлари Ражаб Эрдўған ва Владимир Путин Эрон- Россия-Туркия саммитида қатнашиш учун Теҳронга келиб бўлганлари ҳақида бу икки мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари хабар бердилар.

Туркларнинг хабарига кўра, ҳозир Ражаб Эрдўған ва Ҳасан Руҳоний саммит олдидан иккилик учрашув ўтказмоқлар (расмда).

Ҳар бир ақли бор одам тушунадики, бу 3 лидер Сурия масаласида АҚШга қарши туриш масаласини муҳокама қиладилар. Туркия АҚШ билан бирга НАТО аъзоси эканлигини, Эрон ва Россия билан тарихий душманлигини ҳисобга олсак, Теҳрондаги саммит мисли кўрилмаган сиёсий масхарабозликлардан бири бўлади. Катта сиёсатда бундай масхарабозликлар билан узоққа бориб бўлмайди.

Туркларнинг хабарига кўра, Теҳронда саммит бошланишидан бир неча соат аввал Россия ва Сурия ҳарбий учоқлари Суриянинг Идлиб шаҳри атрофидаги Башар Асад режимининг мухолифлари қўлида бўлган Идлиб шаҳри ва атрофини бомбардимон қилишга бошлабдилар.

Бу учлик саммит доирасида Владимир Путин Эрон ва Туркия лидерлари билан алоҳида учрашувлар ўтказиши ҳам хабарларда айтилмоқда.