06 September 2018
15:22 - Қобулда навбатдаги теракт, 20 киши ҳалок бўлди, яраланганлар 70 дан кўп. Шавкат Мирзиё қаерда эди?

Дунё ахборот воситалари кеча, 5 сентябрда Қобулда 2 та портлаш бўлганини билдирдилар. Биринчи порталашдан кейин, бу ерга тегишли органларнинг ходимлари ва журналистлар келган пайтда, иккинчи портлаш юз берган. Иккала портлаш натижасида 20 киши ҳалок бўлган, уларнинг 2 нафари биринчи потлаш воқеасини ёритиш учун ўша ерга келган Tolo News телеканалининг ходимлари бўлган.

Кўпроқ ИШИД сифатида танилган Ислом Давлатининг Афғонистондаги бўлими, тўғрироғи, “Толибон”нинг ИШИДни тан олган қисми, бу портлашлар учун маъсулиятни бўйнига олибди. Яъни, портлашлар, кутилганидек, исломий террористик актлар бўлиб чиқибди. Бир йилу бир ҳафта аввал террористлар айнан шу Tolo News телеканалига қарши теракт уюштиришган ва телеканалнинг 7 ходимини ўлдришган экан. Телеканалнинг сайтида кечаги терактга оид биронта расм тополмадик.

Хуллас кўриб турибмизки, Шавкат Мирзиё деҳқонларга тутзорларни кенгайтириш ҳақида, кўприк қурувчиларга кўприкларни сифатли қуриш ҳақида берган маслаҳатлари қанчалик масхарабозлик бўлган бўлса, “Толибон” билан музокаралар олиб бориб, Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тўхтатишга чақириқлари ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Кечаги терактлар пайтида Шавкат Мирзиё Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашаётган эди. У бечора бўш бўлса эди, балки, Қобулдаги терактларнинг олдини олган бўлармиди?

Йўқ, у ҳеч нарса қилолмайди. Ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секукляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Айнан ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади.