10 July 2018
01:37 -
Буюкбританияда Brexit туфайли катта кризис: Уч вазир истеъфога кетди
2016 йил 23 июнда ўтказилган умумхалқ референдумида унга қатнашганларнинг 51,9 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берган ва ўшандан бери Европа Иттифоқидан чиқиш учун ўта мураккаб жараёнлар бошланганди. Референдумдан кейин Бош вазир бўлган Тереза Мэй ЕИдан чиқиш, яъни Brexit тарафдори бўлса ҳам, ҳозир юмшоқроқ чиқишга қаратилган сиёсат олиб боришга бошлади. У яқинда Буюкбритания ЕИдан чиққандан кейин ЕИ-Буюкбритания ўртасида эркин савдо зонаси яратиш, бир қатор саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари айрибошлашда чекловлар қўймаслик, муҳожирлар масаласида юмшоқроқ бўлиш каби шартларни олға сурди.
Унинг бу таклифлари ЕИга боғлиқ бўлиб қолишни хоҳламаётган сиёсатчиларга ёқмади, улар Тереза Мэй билан очиқча баҳсга ҳам кирдилар, аммо Тереза Мэй чекинишни истамагандан кейин шу кунларда олдинма-кетин уч вазир истеъфога кетди - аввал Ички Ишлар Вазири, кейин Brexit бўйича вазир, кеча эса, Ташқи Ишлар Вазири Борис Жонсон (расмда). Уч вазиринг истеъфоси ҳукуматда кризис чиқарса, бутун ҳукумат ҳам истеъфога кетиши мумкин.
Бутун дунёда глобаллашув жараёнлари учига чиққан пайтда, бунинг устига, Россия Қримни босиб олгандан кейин Ғарб-Россия муносабатлари совуқ уруш даражасига чиққан пайтда, исломлашаётган Туркиянинг Ғарб билан алоқалари ёмонлашиб бораётган пайтда, Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши тўғри қадам эмаслигини “Ҳаракат” Агентлиги ҳам ўз вақтида урғулаган эди. Шу сабабли, Тереза Мэй олиб бормоқчи бўлган сиёсатни қўллаб-қувватлаш керак. Балки, шароит янада юмшаб, Буюкбритания расман ЕИдан чиқса ҳам, феълан унда қолар.