09 July 2018
20:05 -
Ражаб Эрдўған президентликка қасамёд қилди, Туркияда янги давр бошланди
Бир оз аввал Туркиянинг 24 июнда қайтадан сайланган Президенти Ражаб Эрдўған Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги қасамёд қилди ва Туркияда янги давр бошланди. Янги даврнинг маъноси шундаки, бугундан бошлаб Ражаб Эрдўған Бош вазир вазифасини ҳам елкасига олди ва сал кам диктаторлик ваколатларига эга бўлди. Чунки, ўтган йили ўтказилган умумхалқ референдум натжаларига кўра, янги сайланган президентга шундай ваколатлар берилиши қонунлаштирилган эди.
Эрдўған қасамёд учун ТБММ залига кирганда ўзининг Адолат ва Тараққиёт Партияси ва ҳозирги босқичда иттифоқчиси бўлган Миллиётча Ҳаракат Партияси депутатлари оёққа туриб, уни олқишладилар. Аммо, мухолифатдаги отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси ва Яхши Партия ҳамда курдлар тузган Халқларнинг Демократик Партиясининг депутатлари оёққа турмадилар. Эслатиб ўтамиз, 600 ўринлик ТБММнинг янги таркибида АТП ва МХП 344 ўринга, мухолифатдагилар 256 ўринга эгалар. Яъни, қасамёд маросимидаёқ Эрдўғоннинг бошига совуқ сув қуйилди.
Ражаб Эрдўған қасамёд маросимидан кейин Туркия давлатининг асосчиси Отатуркнинг қабрига бориб, у ерга гулчамбар қўйди.
У ТБММдан чиқиши пайтидаёқ журналистлар ундан “Энди Сизни ким деб атаймиз, жумҳурбошқоними ёки бошқонми?” деб сўрадилар. Яъни, “жумҳурият раисими” ёки “раисми” деган маънодаги савол эди. Эрдўған шундай жавоб берди: “Бошқон дейишингиз мумкин”.
Кечқурун Жумҳурбошқони Саройида қасамёд маросимида қатнашган юқори даражали мусофирларнинг ҳам иштирокида тантанали кечки овқат маросими ўтказилиши аввалдан эълон қилинган.