07 July 2018
19:44 -
Эронда суднинг ҳукми билан саккиз ИШИДчи бугун дорга осилди
Туркияда чиқадиган “Ҳурриёт” газетаси хабар беришича, 2017 йил 7 июнда мамлакат парламенти Мажлис ва Оятоллоҳ Ҳоменийнинг қабрида терактлар уюштиришда ёрдам берганлиги иддао қилинаётган 8 нафар ИШИДчига суднинг шу йил май ойидаги ҳукми билан ўлим жазоси берилган экан, бугун эрталаб ҳукм ижро этилибди. Ўша терактларда 17 киши ҳалок бўлгани ҳам айтилади.
Терактчиларнинг ўзи ўшанда ҳалок бўлганими, ёки кейинчлик суднинг қарори билан йўқ қилинганми, деган саволларга хабарда жавоб йўқ.
Аммо, эслатиш керакки, Эронда 1979 йилгача СССР билан сал кам дўст бўлган дунёвий/секуляр подшоҳлик мавжуд эди. Айнан ўша замонда Эрон замонавий ва ривожланган давлат бўлган. Ҳозир Эрон ўз сунъий ер йўлдошларини ҳам учирган дунёдаги 10-чи фазовий давлатга айланишига ва ядровий қурол яратиш остонасигача етиб келишига айнан ўша дунёвий/секуляр подшоҳлик яратган асослар ҳамда Россия-Эрон ҳамкорлиги сабаб бўлган.
1979 йили мамлакатдаги оммавий норозиликларга қарши туришга кучи етмаган Ризо Паҳлавий мамлакатидан қочиб кетишга мажбур бўлган ва узоқ йиллик сургундан кейин Франциядан қайтиб келган Оятоллоҳ Ҳомений ҳокимлиги остида Эрон Исломий Жумҳурияти яратилган эди. Ҳозир Эрон Шариат қонунлари билан яшайдиган давлат. Оятоллоҳ Ҳомений 1989 йилда оламдан ўтган. Ўшандан бери унинг ўрнида Оятоллоҳ Али Ҳамений ўтирибди.
Расмда – бугун дорга осилган ИШИДчилар судланаётган пайт.