02 July 2018
19:36 - Зокир Али Қашқадарё вилоят судининг ҳукми билан номигагина жарима билан жазоланди

Шу йил 16 июнда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги уйига 26 йилдан кейин келган асли ўзбекистонлик ўзбек, ҳозир АҚШ фуқароси Зокир Али (расман – Алиев) дарҳол Ўзбекистон КГБси тарафидан ушланганди. Унга қўйилган айблар катта масхарабозлик саҳнасига айланган Ўзбекистондек давлат учун оддий нарсалар эди. Нимамиш, Зокир Али 2000 йили Афғонистонга бориб, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилганмиш, у ерда жангларда иштирок этиб яралангач, Туркияда даволанганмиш ва кейин БМТнинг қарори билан АҚШга “қочқин” сифатида кўчиб келганмиш.

Ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевга 20 июнда мактуб йўллаб, бу айномаларнинг ҳаммаси ёлғон эканлигини, 1992 йилдан бери Туркияда яшаган Зокир Али расман бўлмаса ҳам, феълан “Бирлик” фаоли бўлганини, ўзининг "Бирлик" раиси сифатида БМТга юборган рекомендация хати билан Зокир Али “сиёсий қочқин" мақоми олгани ва 2000 йилнинг бошида АҚШга кўчиб келиб, бу ерда ўзи билан доим алоқада бўлиб турганини урғулаб, уни озод қилишни сўради.

Бу орада АҚШ элчихонаси ҳам ўз фуқароси Зокир Алини ҳимоя қилиш учун ҳаракатлар бошлади ва 22 июнда Зокир Али терговлар битгунча шартли озод қилинди.

Бугун Қашқадарё вилояти жиноий ишлар бўйича суди Зокир Али ва мавжуд режим таарфидан тайинланган адвокат иштирокида унинг ишини кўриб чиқди. Прокурор уни 20 йил озодликдан маҳрум қилиш ва тахминан 40 минг долларлик жарима солишни сўрабди. Аммо, суд фақат Зокир Алининг мухолифат билан алоқаси борлигини айб деб ҳисоблаб, унга тахминан 50 долларлик жарима солиш билан чекланибди. Зокир Али энди тўла эркин ва виза муддати битмагунча, яъни сентябргача Ўзбекистонда қолиш ҳаққига эга.

Абдураҳим Пўлат ҳозиргина Зокир Али билан телефонда гаплашди ва уни иши битиши билан табриклади.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёга бунақа масхарабозлик иши нимага керак бўлиб қолганини тушуниб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Фақат тахмин қилиш мумкинки, кун сайин обрўси тушиб бораётган бечора Шавкат Мирзиё АҚШ Президенти бу иш бўйича менга шахсан телефон қилади деб ўйлаган бўлиши мумкин. Аммо, нима бўлганда ҳам, бу воқеа - “Бирлик” Партияси ва “унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг “Тожиклар режими тарафидан бошқарилаётган Ўзбекистон ва айнан шу режим тарафидан осонликча лақиллатиб юрилган ўзбек миллати ўлим йўлида” деган фикрини яна бир марта исботлади.