Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Мурод 28 июнда Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлисида прокуратура органларининг 2017 йилги фаолияти бўйича ҳисобот бериб, жумладан, шундай дебди: "Давлат ташкилотларнинг кўплаб раҳбарлари ва ходимлари ҳали ҳамон эскича иш услубини қўлламоқда ҳамда эскича фикрлашдан тўхтагани йўқ". У давлат ташкилотлари ҳақида гапирмоқда, Бош прокуратура ҳам давлат ташкилоти, демак, Отабек Мурод ўзи раҳбарлик қилаётган прокуратура органларидагилар ҳалигача эскича иш услубидан воз кечмаганларини айтмоқда. Эскича усул деганда биринчи бўлиб ҳаёлга келадиган нарса – порхўрликдир. Ҳа, Бош прокурор мутлақо ҳақ – Ўзбекистон, ва жумладан, прокуратура органлари порахўрлик ботқоғига ботиб бормоқда.
Отабек Мурод порхўрликни очиқча тилга олмасдан, прокуратура органлари тарафидан олиб борилган текширув тадбирлари давомида 51,2 минг ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилгани, жумладан 57 та ноқонуний аралашув ва 53 та ноқонуний текширув ўтказилгани, шунингдек, 752 та ҳолатда ноқонуний қарор чиқарилганини айтган.
Қонун бузилишларининг катта қисми солиқ органларига тегишли - 19542 та ҳолат, ҳокимиятлар - 4358 та ҳолат, хусусий банклар - 1397 та ҳолат, Ер русурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси - 1234 та ҳолат ва архитектура органлари 964 та ҳолат.
Булар юзасидан 252 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилибди. Жумладан банк ходимларига нисбатан 68, электр тармоғи бўйича 32, газ органи бўйича 15, ҳокимият бўйича 10, Ер русурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва архитектура органлари ходимлари устидан 16 та иш очилибди.
Энг қизиғи, Отабек Мурод бу камчиликлардан қутилиш учун нима қилиш кераклигини тилга ҳам олмаган. Кўринишидан, у шунчалик соддаки, ҳаммага насиҳат ўқиб, қўлга тушганларни жазолаб, ҳамма камчиликларни йўқ қилиш мумкин деб ўйлайди.
Бундан ҳам қизиғи, Бош прокурор прокуратура системасида ишлар Ислом Карим замонидагидан ҳам ёмонлашганини гапирмабди. Ваҳолангки, прокуратура системасида ишлар ёмонлашганини ҳамма билади.
Эслатиш керак, "Ҳаракат" Агентлигининг сайтларида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамиятининг Тафтиш комиссия раиси Исроил Ризаев ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаоли Ҳ. Н. Алибоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига, ЕХХТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига ва барча ОАВларга юборган МУРОЖААТНОМАси шу йил 28 июнда эълон қилинган эди. Мурожаатномада айтилишича, прокуратура органларида ҳамма нарса сўнги йилларда ёмонлашган, маҳаллий прокуратура ходимлари фуқаролар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг шикоятларига расмиятчилик учунгина фойдасиз жавоблар ёзмоқдалар, шикоятларда айтилган масалалар билан шуғулланмаяптилар. Бу иддао ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан кўплаб аниқ фактлар билан исботлаб берилган.
Шундай экан, Отабек Мурод тарихга жиноятчи бўлиб киришни истамаса, ҳуқуқ ҳимоячиларининг Мурожаатномаси билан танишиши ва камчиликларни тузатиш учун керак бўлган ишларни қилиши лозим.
Вақтдан фойдаланиб, биз ҳам у кишига маслаҳат берамиз. Нафақат прокуратура органлари, бутун Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқишнинг ягона йўли – мамлакатимизда фундаментал сиёсий ислоҳотлар ўтказишдир. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида мамлакатимизни демократиялаштириш, ҳозирги қўғирчоқ партиялар иштирокида яратилган қўғирчоқ Олий Мажлисни, ҳа, ҳа, Сиз ҳисобот бераётган Олий Мажлисни демократик йўллар билан, демократик мухолифатнинг ҳам иштирокида, ҳақиқий парламентга айлантириш, сўз эркинлиги ва ошкораликка йўл очиш ғоялари ётибди.