01 July 2018
22:16 -
Шавкат Мирзиё рағбатлантирган террористлар Афғонистонда 15 кишини ўлдирдилар

Ҳеч шубҳа йўқки, террористларни Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари ва у кабилар рағбатлантирмоқдалар. АҚШ ҳам уларнинг ичида. Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан “Толибон”дек террорист ташкилот вакиллари билан Ўзбекистон расмийлари учрашувлар ўтказгани, Ўзбекистон расмийлари террористлар билан музокаралар ўтказиш кераклиги ҳақида тўхтовсиз гапираётганлари – аҳмоқлик белгисидир.
Чунки, исломий терорист ташкилотларининг асосий мақсади - ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлаштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилишдир. Шундай экан, улар билан музокаралар ўтказиб, масалан, ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақида келишиш мумкинми?
Ҳозир Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни исломлаштириш йўлида қилаётган ҳаракатлари аҳмоқликкина эмас, Ўзбекистонга нисбатан душманликдир. Бу кетишда “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг “исломий терроризмнинг маркази яқинда Туркия ва Марказиё Осиё бўлади” деган башоратлари тўғри эканлиги жуда тез маълум бўлади.
Ислом терроризмини Ўзбекистонга келишини ва умуман дунёдаги фаолиятини тўхтатишнинг ягона йўли – “Бирлик” ва унинг жарчиси “Ҳаракат” йиллардан бери гапириб келаётганларидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тезроқ тан олишига эришишдир. Акс ҳолда, Ислом дини ўлади.