30 June 2018
22:30 -
Афғонистон Толибон билан оташкесни бекор қилди ва ҳужумлар бошлади. “Бирлик” ва “Ҳаракат”га ким раҳмат дейди?
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Толибон билан Рамазон ҳайити олдидан байрам кунлари учун оташкес ҳақида, яни ўша кунлари бир-бирларига қарши ҳарбий операциялар қилмаслик ҳақида келишган эди. Байрамдан кейин Афғонистон тарафи оташкесни давом эттириш қарори ҳам олди.
Дунё ахборот воситалари хабар қилишича, бугун Ашраф Ғани оташкесни бекор қилган. Кейин Афғонистон қўшинлари Толибонга қарши операцияларини янгидан бошладилар.
Хабарларда айтилишича, Афғонистоннинг ҳарбий ҳаво кучлари Бадгис вилоятининг Жаванд номли ҳудуларида Толибон позицияларини бомбалаб, 12 террористни ўлдирибдилар, 18 тасини ярадор қилибдилар.
Афғонистстоннинг Толибон билан тинчлик келишувини АҚШ ҳам қўллаб-қувватлаётганини кеча Бокуда ўтказилган “Афғонистон бўйича Халқаро Контакт Гуруҳи” йиғилишида АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Элис Уэллс айтган эди. Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ҳам Толибон ва бошқа террористик гуруҳлар билан музокаралар олиб бориш ғоясини қўллаб-қувватлаган ва Ўзбекистоннинг қандайдир расмийлари Толибон террористлари билан яширинча учрашув ўткагани хабар қилинган эди.
Ислом террористлар билан музокралар ўтказиш устидан очиқча кулган “Ҳаракат” Агентлиги шундай таҳлил берган эди: “Исломий террористик ташкилотларнинг асосий мақсади - ҳамма мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлаштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилишдир. Шундай экан, улар билан ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақидагина келишиш мумкинми.”
Кўринишидан, Толибон “3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш” фикрига қўшилмаган, мусулмонлар 7 кунлик ҳафтанинг 8 куни Шариат билан яшашлари кераклиги хусусида кинояли ҳазил қилган. Буни эшитган Ашраф Ғани ғазаб ва алам устида Толибонга қарши ҳужумларни қайтадан бошлаш ҳақида буйруқ берган.
Қизиқ, Ашраф Ғани ислом терроризмини йўқ қилиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида оламшумул таклифни биринчи бўлиб ўртага отган “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигига раҳмат айтармикан?