30 June 2018
15:09 - Куламизми, йиғлаймизми? Путин коррупцияга қарши туриш дастурини тасдиқлабди. "Ҳаракат": Ҳам кулиш, ҳам йиғлаш керак!

Россия ахборот воситалари хабар қилишича, ўз президентлари Владими Путинг 2018-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши туриш миллий дастурини тасдиқлабди. Бу дастурни тасдиқловчи фармонда Федерация Кенгаши, Давлат Думаси (булар Россия парламентининг икки палатасидир - "Ҳаракат"), Олий Суд, Ҳисоб Палатаси, Марказий Банк ва Марказий Сайлов Комиссияига йўл-йўриқлар кўрсатилибди.

Дастурнинг асосий қисми турли идора ва муассасаларга ҳамда давлат хизматчиларига коррупцияга қандай қарши туриш кераклиги хусусида топшириқлардан иборат эмиш.

Балки, дейди "Ҳаракат" мухбири, бундай Формон ҳам керакдир. Аммо, замонавий дунёни тушунадиган одамлар билиши керакки, қоррупция ва порахўрликка қарши туришгина эмас, уларга қарши самарали курашишнинг ягона йўли – демократиядир. Айнан демократиянинг ривожланиши порахўрлик ва коррупцияни камайтиради. Демократия юксак даражада бўлган давлатларда порахўрлик ва коррупция минималдир.

Ислом Карим ҳам, Шавкат Мирзиё ҳам, бундай нарсаларни тушунмасликларини кўрсатиб бўлдилар. Мана, Путин ҳам кўрсатмоқди. Ҳа, диктаторлар ҳамма ерда бир хил. Мамлакатни порахўрлик ва коррупциядан тозалашни, уларга қарши туришнигина эмас, уларга қарши курашишни - мамлакатни демократиялаштиришдан бошлаш керак.