Президент Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан Олий Мажлис тўйлар, оилавий тадбирлар ва бошқа маросимларни чеклаш қарори чиқариши кераклиги йил бошидан маълум эди. Одатда бундай бўйруқлар бир пасда бажариларди. Аммо, Олий Мажлистнинг юқори Палатаси Сенат шу йил 15 март куни кутилмаганда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини халқ муҳокамасига қўйди.
Gazeta.uz cайтининг кечаги хабарида айтилишича, қарор лойиҳасида тўй-ҳашамларни соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимларини соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказиш, соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўймаслик таклиф қилинган. Унга кўра, тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади. Дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно.
Бундан ташқари, тўй маросимларини ўтказиш, автомобиллар ишлатиш, тўйхоналарда нималар қилиш мумкинлиги ҳақида, урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича кулгили чекловлар бор эди.
Кеча Сенат яна кутилмаганда ҳеч қандай чекловлар қўймаслик, тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчам ва камхарж қилиб ўтказиш учун қаттиқ меъёрларни ўрнатиш эмас, балки фуқароларнинг онгли равишда қарор қабул қилишларига эришиш лозимлиги, бунинг учун аҳоли ўртасида ахборот кампанияси имкониятларидан фойдаланиш, шахсий намуна кўрсатиш ва намунали тадбирларни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилибди.
“Халқнинг хоҳиши шундай. Кўпчилик фуқаролар шусиз ҳам ихчам ва камхарж тўй ўтказишмоқда. Одамлар билан суҳбатларда уларнинг юраклари ва кўзларидаги ишончни, эртанги кунга ишончни, оила тинчлиги ва фаровонлигига бўлган ишончни кўрдик”, дебди сенатор Зайниддин Низомхўжа.
Бу қарор – тўғри қарор, дейди мухбиримиз. Аммо, энг камида дарҳол иккита савол туғилади.
Биринчиси. Нима, Сенат Шавкат Мирзиёнинг бўйруғини бажармасдан, унга яхшигина шапалоқ урдими, ёки шу кунларнинг бирида бошқа оёғи билан ўрнидан турган Шавкат Мирзғиёнинг ўзи шундай қарорга келдими?
Иккинчиси. Демократия, ошкоралик, сўз эркинлиги бўлмаган Ўзбекистон каби мудҳиш диктаторликда биронта мавзу бўйича жиддий бахс-мунозарали компания олиб бориш мумкинми? Бу саволнигнг жавоби олдиндан маълум – йўқ. У ҳолда, хўжа кўрсинга баҳс-мунозаралар ўтказилаверади, амалда эса, маҳалла раислари юқорида тайёрланган стандартлар чегарасида тўйлар ўтказишга бошчилик қилашга бошлайдиларми? Қарабсизки, ҳар маҳаллада янги порахўрлик ўчоғи пайдо бўлишга асос яратилади.