26 June 2009
20:42 - Германияда яшайдиган ота ҳижоб ўрамади дея қизини ўлдиргани ҳам Исломда ислоҳотлар зарурлигини кўрсатади
Германияда яшайдиган ота ҳижоб ўрамади дея қизини ўлдиргани ҳам Исломда ислоҳотлар зарурлигини кўрсатади

Туркияда чиқадиган “Ватан” газетасининг хабарига кўра, Германиянинг Ваййера вилоятидаги турклар кўп яшайдиган Швейнфур шаҳрида Меҳмет О. исмли 42 ёшдаги киши хотини ҳамда уч қизини зўрлаб ҳижоб ўрашга мажбур қилган. Аммо, кичик қизи, 15 ёшли Бусра эркин яшашни истайман деявергандан кейин ота-қиз ўртасида доимий жанжаллар чиқиб турган. Сўнгра қиз шу уйнинг паст қаватида яшайдиган бувисининг олдида қолишга бошлабди. Шу ҳафтанинг чоршанба куни кечаси Меҳмет қизининг олдига тушиб, уни пичоқлаб ўлдирибди ва қочиб кетибди.

Бундай ваҳшиёна воқеалар ҳамма мусулмонларни ўйлантириб қўйиши керак. Кўриниб турибдики, Ислом динининг қатъий қоидалари доирасида тарбияланган Меҳмет шундай қилишни ўз дини олдидаги мажбурияти деб ҳисоблаган. Лекин, Ислом динининг қўпгина қоидалари бир маҳаллар дунё ҳақида етрали билимга эга бўлмаган уламолар тарафидан хато шаклланттирилганини бечора Меҳмет билмаган.

Ҳозир маълумки, ҳижоб талабини қўйиб туринг, ҳатто Ислом дининг асосий қоидаларидан бири ҳисоланмиш Каъбага қараб номоз ўқиш фарзи бажарилиб бўлмайдиган талаб экан. Шу пайтгача, “Каъабага қараб” номоз ўқиш фарзини, ернинг думалоқлигини билмаган уламолар, кўз билан Каъаба тарафга қараш деб тушунганлар. Энди маълум бўлмоқдаки, Қуръондаги ифодаларни “номоз ўқиётганда юз билан Каъбага тарафга қараб туриш” маъносида эмас, ”бутун қалбни ҳаёлан Каъбага қаратиш” керак маъносида тушуниш тўғри бўлади.

Исломнинг ҳижоб хусусидаги талаблари ҳам муқаддас китобни хато тушунишдан келиб чиқаётган бўлса ажаб эмас.

Исломнинг замонавий уламолари тезроқ Ислом динини ислоҳот қилиб, бу каби ноаниқликларни бартараф қилсалар эди, Германияда шу кунларда бўлгандек даҳшатли жиноятларнинг олди олинган бўларди. Шу пайтгача уламоларнинг ҳар бир сўзини ҳақиқат деб келган бир қатор мусулмонлар, масалан ўз қизини ўлдиришгача борган Меҳмет исмли турк, ҳозиргисидан ҳам чуқурроқ шокка тушиши ҳам мумкин. Лекин, бошқа йўл йўқ.

Бечора Меҳмет ҳар куни 5 маҳал номоз ўқир экан, ҳозирги тушунчалар бўйича, Исломнинг асосий фарзи ҳисобланган Каъабага қараб туриш талабини бажаролмаётганини билса эди, ҳарҳолда, ҳижоб учун қизини ўлдирмаган бўлади.