26 June 2009
13:02 -
Борис Немцов: Обама россиялик мухолифатчилар билан учрашиши керак
Россияда мухолифатда бўлган “Солидарность” (Бирдамлик) ҳаракатининг расисдошларидан Борис Немцов АҚШ президенти Барак Обама Москвага ташрифи давомида мухолиф сиёсатчилар билан учрашиши керак, деб ҳисоблайди. “Мен биламанки, ҳозир Вашингтонда Обама мухолифатчилар билан учрашиши керакми ёки йўқ деб бахс қилинмоқда. Агар у мухолифат билан эмас, айтайлик, Сергей Иванов, Сергей Миронов ва Владимир Жириновский билан учрашса, бу Обаманинг заифлигини кўрсатади”, дебди Борис Немцов кеча Корнеги-марказда чиқиш қиларкан.
“Стратегик нуқтаи назардан Обаманинг мухолифат билан учрашуви жуда муҳим”, деб қўшимча қилган у.
Маълумки, АҚШ президенти июль ойининг бошида Москвага келади. // РИА «Новости»
“Стратегик нуқтаи назардан Обаманинг мухолифат билан учрашуви жуда муҳим”, деб қўшимча қилган у.
Маълумки, АҚШ президенти июль ойининг бошида Москвага келади. // РИА «Новости»