28 June 2018
14:21 - Ангела Маркел муҳожирлар муаммосини Европанинг тақдири учун ҳал қилувчи чақириқ дебди. Нима қилишни Европа ва дунё “Бирлик”дан ўрганиши керак!
Бугун ўз мамлакатининг парламентида нутқ сўзлаган Канцлер Ангела Маркел муҳожирлар муаммоси қандай ҳал қилиниши Европанинг тақдири учун ҳал қилувчи роль ўйнашини айтибди. Бу ҳақда Reuters Агентлиги ҳам хабар тарқатди.

Эслатиб ўтиш керакки, Ангела Маркел жуда кўп Ғарб сиёсатчилари каби айнан муҳожирлар масаласида катта хатоларга йўл қўйган. Муҳожирлар эса, асосан мусулмонлардир. Айнан шундай сиёсатчилар ўзларини ўта демократ қилиб кўрсатиш мақсадида ғариб аҳволдаги муҳожирларга ёрдам беришни асосий мавзуга айлантириб, ўз давлатларидаги мавжуд қонунларга тупириш даражасига етиб боргандилар.

Ваҳолангки, ўтган йили Остонада Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити қабул қилган Декларациянинг 7-чи моддасида айтилганидек, Ислом жамияти жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айланган, ақл-идрокий қашшоқлик ҳам шунинг ичида. Шундай экан, Ғарб Ислом дунёсига бу қашшоқлик ва қолоқликдан чиқиш учун ёрдам бериши керак.

Ислом дунёсини қолоқлик ва қашшоқликдан олиб чиқишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш эканлигини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” агентлигии аллақачон исботлаб бўлди.

Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, Ангела Маркел ўз нутқида африкаликлар Европада қабул қилинган қадриятларни тушунишлари кераклигини ҳам эслатибди. Аслида, фақат африкаликлар эмас, осиёликлар ҳам, Европа қадриятларини тушунишдан ташқари, уларни қабул қилиш шартлигини ҳам айтиш керак эди. Бу қадриятларининг бугун учун асосийси – дунёвийлик/секуляризм, яъни дин билан давлатни бир биридан ажратиш принципидир.