Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 28 июнь куни "Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси" мавзуида халқаро форум бўлиб ўтибди.
Умумий гаплардан иборат бўлган бир тийинга қиммат бу хабарда айтилишича, халқаро форум қандайдир “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида ташкил этилибди. Бу форумдада Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, дипломатик корпус, тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ва жамоат ташкилотлари, илмий марказлар вакиллари, олимлар, ишбилармонлар, 20 га яқин мамлакатдан келган 60 дан зиёд халқаро эксперт, ёшлар, хорижда яшаётган юртдошларимиз иштирок этишган эмиш ва Ўзбекистонниг 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ривожлантиришнинг стратегик концепциясини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилишганмиш.
Аммо, алоҳида айтиш керакки, хабарда бир мартагина “демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш” ва яна бир марта “иқтисодиётни либераллаштириш” ифодалари ишлатилганини ҳисобга олмсак, бу масхарабозлик руҳидаги форумда демократия ва бозор иқтисодиёти мавзулари тилга олинмаган ҳисоб.
Қаранг, Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар чуқурлаштирилармиш. Демократик ислоҳотлар бошландимики, улар чуқурлаштирилса? Ватанимзда ҳалигача Ислом Карим яратган қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялар оёқда туришибди. Иқтисодиётда эса, майда-чуйда хусусий тадбиркорликка йўл берилганини ҳиcобга олмасак, СССРдан қолган коммунистик/социалистик иқтисодиёт ҳукмронлик қилмоқда.
Бундай иқтисодиёт СССРдек давлатни ўлимга олиб борганиани бутун дунё билади, аммо бу конференцияга чет элдан келган гўёки халқаро экспертлар билмайдиларми? Уларнинг ичида биттагина ҳақиқий эксперт бўлса ҳам, у Ўзбекистон худди СССР каби ўлим йўлида эканлигини айтиши керак эди-ку. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, уларга ўзбекча меҳмондўстлик билан шунчалик кўп ароқ ва коняк ичдиришганки, улар эс-ҳушларини ҳам йўқотишган. Балки, бу конференцияга ароқ ва конякдан бошқа нарсани билмайдиган алкашлар олиб келинган. Шу сабабли, чет элдан олиб келинган экспертлардан биронтасининг исми хабарда айтилмаган.
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими мамлакатимизни ўлимга олиб кетаётгани ҳақида узоқ вақтдан бери “Бирлик” Партиzси, жумладан унинг раиси профессор Абдураҳим Пўлат ва бу партиянинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги гапириб келмоқда. Кечаги конференция кўрсатмоқдаки, “Бирлик” ва “Ҳаракат” мутлақо ҳақ. Тожиклар режими Ўзбекистонни ва ўзбек миллатини ўлимга олиб кетмоқда.
Ўзбеклар кўзини очиши ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг фундаментал масалалари билан шуғулланишни талаб қилиши керак. Ҳеч шубҳасиз, айнан шундай бўлади.
Расмда – илмий форумдан кўра кўпроқ коммунистларнинг пропаганда руҳидаги тадбирларини эслатувчи гўёки форумни кўрмоқдасиз.