Русларнинг «Новисти» Агентлиги хабар беришича, кеча Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича малаҳатчиси Жон Болтон билан 2 соатлик учрашув ўтказибди. Путин билан бирга Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров ва Мудофаа Вазири Сергей Шойгу, Жон Болтон билан АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсман бўлибди.
Учрашув тафсилотлари тилга олинмайди, аммо Путин учрашувдан кейин икки мамлакт ўртасидаги алоқалар тикланишига умид бидирганидан тушуниш мумкин, учрашувнинг асосий мақсади шу бўлган. Буни аввалдан ҳам тахмин қилса бўларди.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ва унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков икки президентнинг қачон ва қаерда учрашиши ҳали белгиланмаганини айтишибди. Аммо, улардан аввал Доналд Трампнинг ўзи 11-12 июль кунлари Европада бўладиган НАТО саммитида иштирок этишга тайёрланаётгани, саммитдан кейин Путин билан Хельсинкида учрашиш мумкинлиги ҳақидаги гапирганини Reuters Агентлиги хабар қилган эди. У Путин билан Украина ва Сурия масаласини муҳокама қилишини айтибди. Аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, агар улар учрашсалар ҳамма нарсани гаплашадилар, айниқа Шимолий Корея масаласини.
Шу пайтгача, Доналд Трамп Конгрессдан қўрққанидан Путин билан алоҳида учрашув ўтказмаган эди. Шимолий Корея диктатори билан масхарабозларча учрашувни Конгресс жимгина ютиб юборгани Трампни рағбатлантирган ва у энди Путин билан алоҳида учрашмоқчи.
Хабарларда Путиннинг Жон Болтон билан учрувига оид расм берилмади. Ҳамма жойда Путин-Трампнинг уланган расмлари. Биз ҳам уни ишлатмоқдамиз.