28 June 2018
07:39 -
Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлик йиғилиши аҳолининг яшаш жойларини обод масканга айлантириш ҳақида бўлибди. Бунга пул борми?
Ўзбекистон тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, кеча Президент Шавкат Мирзиё “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш, аҳоли яшаш жойларини обод масканга айлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказибди. Йиғилишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирок этибдилар.
Узундан узоқ хабарда Ўзбекистонни ободанлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тилга олинган, мамлакатимизда минглаб якка тартибдаги уй-жой, кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, уларни электр,газ, сув билан таъминлаш, 2 минг 400 та бозор ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш қандай олиб борилаётгани муҳокама қилинган. Яъни кўриниб туридики, Шавкат Мирзиё ўзининг асосий президентлик вазифаларини четга улоқтириб, видеоселекторда шуғулланаётган бундай ишлари натижасида яқинда Ўзбекистонимизнинг ташқи кўриниш жаннатдан ҳам яхши бўлиб кетади. Бу хабарни ўқиган ўзбеклар, агар ўқийдиганлар топилса, ўзларини янада бахтиёрроқ деб ҳисоблашга бошлайдилар.
Аммо, ЎзАнинг саводсиз журналистларининг ҳаёлига ҳам келмаган бир нечта савол ўртага қўйилса, Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлик йиғилиши устидан ҳамма кулишга бошайди. Мана, ўша саволларнинг асосийси. Бундай лойиҳаларни амалга оширишга пул борми?
Бундан ташқари бошқа саволлар ҳам бор. Ўзбекистондек давлатнинг 2018 йилга режалаштирилган бюджети бор-йўғи 7,7 млрд долар, яъни аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистоннинг 35 миллиард долларлик Давлат бюджетидан сал кам 5 баравар кам, киши бошига эса, сал кам 10 баравар кам экан, юқорида санаб ўтилган лойиҳаларни амлга ошириш учун пулни қаердан оламиз? Жавоб ҳам оддий, ҳеч қанақа пул ҳам керак эмас, чунки бу масхарабозлик йиғилиши халқни алдаш ва лақиллатиш учунгина ўтказилмоқда. Санаб ўтилган лойиҳалар қоғозда қолиб кетди.
Шавкат Мирзиёнинг вазифаси, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтовсиз айтиб келаётганидек, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш бўлиши керак. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни демократиялаштириш, ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий Олий Мажлис яратиш ғоялари, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратилишига йўл бериш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ғоялари ётади.
Қизиқ, Шавкат Мирзиё бу вазифаларини бажаришга ўзи бошлайдими, ёки халқ майдонларга чиқиб, бу ҳақдаги талабларини ўртага қўйишини кутадими?
Видеоселекторда Тошкентдан қатнашаётгалар бошларини кўтармасдан Шавкат Мирзиёнинг вадирашларини ёзиб олаётганларини расмда кўрмоқдасиз. Куласизми, йиғлайсизми?