20 June 2018
07:14 -
Қизиқ: Туркия Россиядан С-400 зенит ракеталари сотиб олса, АҚШ Туркияга F-35 ҳарбий ҳужумчи учоқларни сотишни тўхтатиши мумкин
Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, НАТО аъзоси бўлган Туркия шу пайтгача қуролларни Ғарбдан сотиб оларди. Аммо, Эрдўғаннинг исломчилар ҳукумати Ғарб билан алоқаларни ёмонлаштириб, Россия билан яқинлашишга бошлагандан кейин, айнан Россиядан С-400 номи билан танилган катта ва ўрта узоқликка учадиган зенит ракеталар (расмда) сотиб олиш ҳаракатига тушди. Бу ҳақда шартнома ҳам имзоланди, аммо Россия ҳали бу комплексларни беришни бошлагани йўқ.
НАТО, жумладан, АҚШ бунга ўз норозиликларини билдиришлари ҳам Туркияга таъсир қилмади. Туркия Европага табиий газ етказиб бериш ва Қрим масаласида Россияга ёқмайдиган ишлар қилаётган бўлса ҳам, Россия НАТОга шапалоқ уриб олиш, балки, НАТОни парчалаш мақсадида Туркияга яқинда С-400 комплексларини беришга бошлашини айтмоқда.
АҚШ ҳам қуруқ таҳдидлар билан чекланмасдан, аниқ ишлар бошлаш арафасига келди. Ўтган куни, яъни 18 июнда АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Сенат АҚШ Мудофаа Бюджетини тасдиқлар экан, қуйи палата – Вакиллар Уйи тарафидан тасдиқланга бюджетга битта ўзгартириш киритди. Уна кўра, агар Туркия руслардан ракета комплексларини сотиб олишдан воз кечмаса, АҚШ Туркияга аввалдан сотиб келинаётган F-35 ҳарбий ҳужумчи учоқларни сотишни тўхтатади.
Энди Конгресснинг иккала палатаси Мудофаа Бюджети масаласида келишишлари керак, шундан кейин у Президент Доналд Трамп тарафидан имзоланади.
Туркия Ташқи Ишлар Ваазири Чавушўғли бир ойча аввал шундай деган экан: “АҚШ бундай қарор қабул қилса, биз унга керакли жавобни берамиз”. Исломсчилар ҳукуматига яқинлиги билан танилган Yeni Safak газетаси ҳукумат ичидаги ўз манбаларига асосаланиб ёзишича, АҚШ Туркияга F-35 бермай қўйса, турклар русларнинг Су-57 ёки Су-35С учоқларини сотиб олиш учун иш бошлайдилар.
Тушуниш керакки, Туркия Россия билан узоқ вақт стратегик ҳамкор бўлолмайди, аммо унинг НАТО ичида муаммолар чиқариш йўлидаги ҳаракатлари ҳозир Путинни рағбатлантириши муқаррар.