Шу йил 9 июндаги “Куламизми, йиғлаймизми: Афғонистон ҳукумати Толибон билан Рамазон Ҳайити кунлари ўқ отмасликка келишибди, АҚШ буни олқишлабди. Шавкат Мирзиёчи?” сарлавҳали хабаримизда Афғонистон ҳукмати дунё террористик деб ҳисоблайдиган Толибон ташкилоти билан Рамазон ойининг охирида қутланадиган Ҳайит байрами кунлари ўзаро ўқ отмасликка кeлишгани устидан аслида кулган эдик. Чунки, асосий мақсади Афғонистонни Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатга айлантириш бўлган Толибон дунёвий давлатнинг ҳукумати билан келишганига жиддий воқеа деб қараш ростдан ҳам кулгили эди. Ўша хабаримизда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ҳам Толибон билан шунга ўхшаш шаклда келишувга чақириб келаётганини ҳам эслатган эдик.
Бугун яна бир кулгили хабар тарқатилди. Афғонистоннинг Ички Ишлар Вазири Воис Аҳмад Бармоқ гўёки Толибон вакиллари билан Қобул шаҳрида кўчада, ҳа, ҳа, кулаверинг ҳурматли ўқувчиларимиз, айнан кўчада учрашибди. Аммо, бу кулгили воқеа бўлаётган пайтда Нангарҳор шаҳрида ИШИДга қасамёд қилган толибончилар гуруҳининг террористлари бир автомобилни портлатиб 26 кишини ўлдирганлари кулгили эмасди. Қолаверса, бундай байрам кунлари бундай қонли ишлар қилиш Ислом динида ҳам қораланади.
Террористлар билан келишиш мумкинлигини гапираётганлар устидан кулиш мумкин ва керак. Аммо, 26 нафар бегуноҳ кишининг ўлдирилиши ҳаммани у ёки бу шаклда йиғлатиши муқаррардир. Бундан ҳам муҳим бўлгани, ислом терроризмини террористлар билан келишув асосида йўқ қилиш мумкин деб ўйлаётганларга бугунги теракт дарс бўлиши керак.
Улар тушунишлари керакки, ислом терроризмини тинч йўллар билан йўқ қилишнинг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Хабар Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Эртами, кеч, Ислом уламолари бу таклифни қабул қилишга ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризми принципини тан олганини эълон қилишга мажбур бўладилар.