14 June 2018
21:49 -
АҚШда диндорлар бошқаларга қараганда 3,8 йил кўроқ яшашади. Мусулмонларчи?

Маълум бўлишича, диндорлик кайфияти юксак бўлган шаҳарларда диндорлар билан бошқаларнинг яшаш йили бўйича фарқи катта экан. Бошқа жойларда бундай фарқ кам.
Агар шундай бўлса, дейди мухбиримиз, кўпроқ яшаш учун диндорликдан ҳам кўпроқ диндорлик кайфияти юксак бўлган жойдаа яшаш муҳимроққа ўхшайди. Қолавеса, у олимларнинг ўзи ҳам бу тадқиқотларнинг натижалари ниҳоий эмаслигини тан олибдилар.
Қизиқ, Ислом давлатларида шу каби тадқиқотлар ўтказилса, қандай натижалар чиқади? Ислом дунёси шундоғам жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмику. Демак, натижалар қашшоқликдан кўра диндорлик муҳимлигини, мусулмонларни ривожланиш деган аҳмоқона тушунчалар қизиқтирмаслигини кўрсатса керак.
Бу нарса айниқса ўзбеклар учун муҳим. Бизга нима кераги бор, аҳволимиз дабдала эканлиги, қозоқлардан 10 баравар қашшоқлигимиз тўғрисида ўйлашни, ҳамма нарсани бизга, вақти келиб, Оллох беради. “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан баракат” шиори “Ҳаракат” Агентлиги тузволган аҳмоқларгагина оиддир.