12 June 2018
12:07 - Ҳамма нарса “Ҳаракат” айтгандек бўлди: Доналд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви масхарбозликлар билан битди ёки ҳали битмади
Аввалги хабаримизда Доналд Трамп ва Ким Чен Ин салкам 4 соатлик учрашувдан кейин ҳеч қандай ҳужжат имзоламасдан, журналистлар билан гаплашмасдан учрашув ўтказилган меҳмонхонадан айрилганлари, балки, айрилмаганлари билдирилган эди. Аммо, кейин бу масхарабозлик руҳидаги учрашувнинг баъзи тафсилотлари ўртага чиқишга бошлади.

Икки лидер қўшма баёнот имзолашибди, у ерда икки мамлакат ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш, Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорлик учун ҳаракат қилиш, бу минтақани тўла ядровий қуроллардан тозалаш каби мавзулар тилга олинибди.

Икки лидер журналистлар олдига чиқиши кутилар экан, Ким Чен Ин учрашув ўтказилган оролдан кетиб бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Энди Доналд Трампнинг якка ўзи журналистлар олдига чиқиши кутилаётган эмиш. Балки, чиқар, балки, чиқмас.

Хуллас, ҳамма нарса масхарабозлик руҳида. Бундай шароитда имзоланган қўшма баёнотдан жиддийлик кутиш ҳам қийин. Аммо, нима ҳам қилардик, кутамиз ва кўрамиз.