12 June 2018
10:05 - Доналд Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурдаги сал кам 4 соатлик учрашувдан кейин ҳеч қандай баёнот бермасдан айрилдилар

Аввал хабар қилганимиздек, АҚШ Президенти билан Шимолий Корея диктаторининг Сингапурдаги отелда учрашуви Тошкент вақти билан эрталаб 6 да бошланди. Улар расмга тушиш маросимларидан кейин ярим соат бошга-бош гаплашдилар, кейин уларга 3-4 кишилик ёрдамчилари қўшилиб, 2 соатча журналистлар киритилмаган жойда суҳбатларини давом этдилар.

2 соатчадан кейин улар овқатланадиган жойга кириб кетдилар, 1 соатдан кейин чиқиб бироз меҳмонхона аторофида айландилар (расмда). Доналд Трамп журналистларга бир оғиз учрашув битганини айтди, кейин Доналд Трамп ва Ким Чен Ин жкрналистларнинг саволларга жавоб ҳам бермасдан бир бирларидан айрилдилар. Уларнинг учрашув бўлган меҳмонхонадан кетишлари ҳам телеканалларда кўрсатилмади. Балки, улар ҳали меҳмонхонани тарк этишмагандир.

Доналд Трамп ўзини жиддий тутарди, аммо Ким Чен Ин хурсандлигини яширолмасди.

Хуллас, учрашув ҳақида бошқа нарса дейиш қийин. Ҳар ҳолда биз аввал берган баҳо тўппа-тўғрига ўхшайди – масхарабозлик. Доналд Трамп биронта давлат раҳбари билан бунчалик узоқ гаплашмаган эди. У Ким Чен Ин билан умумий тил топганга ўхшаётгани, тўғри келган жойда Россия Президенти Владимр Путин билан учрашиш орзуси борлигини гапиравериши, Шавкат Мирзиё билан кўришишгача боргани кўрсатмоқдаки, у табиатан диктаторларни яхши кўради, АҚШда ҳам диктаторлик бўлишини истаётган бўлиши мумкин, аммо АҚШнинг демократик структураларни бузишга унинг кучи етмайди.