12 June 2018
08:04 -
Мусулмонлар Идорасининг эълони: Рамазон ҳайитининг илк куни - 15 июнь. Шавкат Мирзиёнинг ноқонуний буйруғи: Ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси ўз вазифасини бажариб, бу йил Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнга тўғри келишини билдирди. Бунга асосланиб, Ўзбекистон Президенти буйруқ деса бўладиган қарорини эълон қилди:
1. Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин.
2. Бу ишга маъсул ташкилотлар Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирлар амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арип зиммасига юклансин.
Президентнинг қарорида ҳеч бир янги нарса йўқ. Авваллари бундай қарорни Ислом Карим тасдиқларди, энди Шавкат Мирзиё тасдиқламоқда. Аммо, 15 июнь иш куни бўлмаслиги қарорда тилга олинмаган, Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги 5290-сонли Фармони эслатилган. Тушуниш мумкинки, ўша Фармонда 15 июнь дам олиш куни деб эълон қилинган. Президентнинг шундай қилишга ҳаққи бор.
Шундай бўлса ҳам ўқувчиларимизнинг эътиборини қуйидаги нарсаларга жалб қилмоқчимиз. Маълумки, ўз Конституциясига кўра, Ўзбекистон дунёвий/секуляр давлат, яъни дин ва давлат бир биридан ажратилган. Шундай экан, Рамазон ҳайити билан боғлиқ воқеаларни ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборотларига ёритишни тавсия этиш Конституцияга зид эмас, аммо Президентнинг бу байрамни кенг нишонлаш қарори Конституцияга зиддир. Байрамни қандай нишонлаш мусулмонларнинг иши, давлатники эмас. Биров ҳайит намозини ўқиш билан чекланади, бошқа биров ўзича яна бир нарсалар қилади. Президентнинг бу байрамни кенг нишонлаш ҳақида буйруқ беришга ҳаққи йўқ.
Тўйларни камтаринроқ ўтказишни талаб қилаётган Шавкат Мирзиё нимага дин байрамини кенг нишонлаши ҳақида буйруқ бермоқда? Қолаверса, Бош вазир Абдулла Арипнинг ҳам бу байрам қандай нишонланаётганини назорат қилишга ҳаққи йўқ. Давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари мавжуд қонунлар доирасида ҳамма нарсани назорат қилаверадилар. Бундан ташқари, бизда оммавий ахборо воситалари қўғирчоқ бўлмаса, Абдулла Арип уларнинг ишига ҳам аралашолмаслиги керак.
Хуллас, қаёққа қарасанг – масхарбозлик. Ҳамма тушуниши керак, Ўзбекистон ҳозир иқтисодиётининг кучи ва аҳолининг ўртача ойлиги билан ривожланган Ғарб давлатларини қўйиб туринг, ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан 10 баравар кучсиз эканлигининг сабабларидан бири, балки, асосийси – масхарбозликлар ичида яшаётганимиздир.