12 June 2018
06:27 - Амирконча масхарабозлик: Доналд Трамп Шимолий Корея диктатори билан учрашувни ўзи учун шараф деб ҳисоблади
АҚШнинг CNN телеканали бир неча кундан бери сал кам тўхтовсиз АҚШ ва Шимолий Корея лидерларининг учрашувига бағишланган эшиттиришлар билан банди эди. Охирги 10-15 соат эса, учрашувга қанча соат, қанча дақиқа қолганини рақамли соатда кўрсатиб бордилар. Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё АҚШга келганда бу телеканал унинг Оқ Уйга киришини 3 дақиқа кўрсатган, сўнгра Шавкат Мирзиё ва Ўзбекистонни унутган эди.

Аммо, ҳозир Ким Чен Инга муносабат бутунлай бошқача бўлмоқда. Ҳозиргина, Тошкент вақти билан сота 6 да, Ким Чен Ин ва Доналд Трамп олдинма кетин Сингапурдаги отелдан кўра мотелга кўпроқ ўхшайдиган учрашиш жойига келганлари кўрсатилди.

Кейин улар эшик олидига икки тарафдан қайтиб чиқдилар, қўл бериб кўришдилар, расмга тушдилар, сўнгра ичкарига кириб ўтириб яна қўл бериб кўришгач, журналистларнинг биттадан саволига жавоб бердилар. Ҳозир бутун дунё ахборот воситалари Доналд Трампнинг қуйдаги сўзларини қайта-қайта такрорлаб ётибдилар: “Бу учрашув мен учун шарафдир, ўйлайманки, биз яхши алоқалар ўрнатамиз”.

Доналд Трампнинг бу сўзлари масхарабозликдан бошқа нарса эмасди. Учрашув ҳам шу руҳда ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.