2017 йил ноябрь ойининг охирида “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида ва унинг Фейсбукдаги саҳифасида шундай хабар берган эдик: “Фейсбукдаги саҳифамиз ички низолар туфайли беклиб қолиб, 2014 йилнинг бошида қайтадан очилгач, 2017 йилнинг ўрталаригача , яъни 3,5 йил ичида саҳифамизга “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйганлар бор-йўғи 400 бўлганди, аммо янги Президент Шавкат Мирзиёнинг қилаётган ишларини ЧУҚУР АНАЛИЗ ҚИЛИБ, ЎТА КЕСКИН танқид қилишга бошлаганимиздан кейин, тахминан ярим йил ичида“ёқтириш” (лайк) белгиси қўйганлар сони 1 мингга чиқди.”
Мана, энди орадан яна ЯРИМ ЙИЛ ўтди ва кеча бизга “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйганлар сони 3 бараварга кўпайиб, 3 минглик чегарадан ўтди.
Ҳеч шубҳа йўқки, бунинг сабаби – ноқонуний йўл билан ҳокимиятни қўлга олволган Шавкат Мирзиё ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатини ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш ниятида ҳам эмаслигига, ниятида бўлса ҳам, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда фундаментал ислоҳотларсиз, ислоҳатларнинг ҳар бир қадамини кузатиб борадиган ва камчиликларни шафқатсиз танқид қилиб борадиган мухолифатсиз ҲЕЧ НАРСА ҚИЛОЛМАСЛИГИГА ўзбек халқини айнан биз ишонтиролганимиздир.
Яъни, бизга қўйилаётган “ёқтириш” (лайк) белгиларининг сўнги ярим йилда кескин ошиши – Шавкат Мирзиёга берилаётган салбий баҳодан бошқа нарса эмас. Демак, ўзбекларни жин эмас, айнан шу киши урганини гапиришимиз мутлақо тўғридир.
Бу - бизнинг, бир қарашда кичкина, аммо моҳиятан буюк ғалабамиздир. Шу йўналишдаги курашимизни давом эттираверамиз. Мақсадимиз, Шавкат Миирзиёни Ўзбекистонда бор бўлган ЯГОНА МУХОЛИФТ ТАШКИЛОТИ, яъни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг (қисқача, “БИРЛИК” ПАРТИЯСИнинг) жарчиси бўлган “Ҳаракат” Хабар Агентлигининг танқидлари қулоқ солишга мажбур қилишдир. Мажбур қилиш йўлларидан бири - халқни майдонларга олиб чиқиш, тинч митинг ва намойишлар воситасида Шавкат Мирзиёни ватан ва халқнинг муаммолари устида уйлашга ҳамда уларни ҳал этиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашга чақиришдир.
Бизнинг фикрларимизни қўллаб-қувватловчи ватандошларимизни саҳифамизга ва сизга ёққан хабарларимизга “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйишга чақирамиз. 21 асрда ижтимоий тармоқлар буюк куч эканлигини унутмайлик.