Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири gazeta.uz ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжа 6 июндаги қарори билан шаҳардаги 11 тумандан 10 тасининг ҳокимини лавозимидан озод қилиб, уларни ҳоким вазифасини бажарувчи этиб қайта ишга олибди. Сабаби – 10 та ҳоким ишдан бўшаш ҳақида ариза берган эмиш, битта ҳоким эса, аниқроғи, Шайхонтоҳур тумани раҳбари Баҳодир Ғойибназар шундоқ ҳам ҳоким вазифасини бажарувчи экан.
10 та ҳоким ўз вазифасидан кетиш ҳақида ариза берганига аҳмоқнинг аҳмоғи ҳам ишонмайди, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Ҳаромий Ислом Карим ўлгандан кейин унинг ўрнини вақтинча эгаллаши керак бўлган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошдан Шавкат Мирзиё зўрлаб бу лавозимни олишни истамаётгани ҳақида ариза ёздириб олгани ва у ўринни ўзи эгаллаб олганини ҳамма билади. Шавкат Мирзиё энди яна ўшанақа операцияни Тошкентда ўтказиб, ҳамма ҳокимларни – вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб қўйган. Унинг мақсади – ҳамма ерга ўз одамларини ўтқазиш. Қаранг, Ўзбекистонда ҳаммаёқ масхарабозлик ичида.
Аммо, унутмайликки, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йилларда ватан ва миллатимиз ўта ғариб аҳволга тушганди, у президен бўлгандан кейин аҳволимиз аввалгисидан ҳам ДАБДАЛА бўлди. Маъни баъзибир, муҳим факт ва рақамлар:
1. Ўзбекистоннинг Давлат бюджети 2017 йили 20 миллиард доллар атрофида эди. 2018 йилги Давлат бюджетимизни Шавкат Мирзиё 7,9 миллиард доллар қилиб, яъни ўтган йилдагига қараганда 3 баравар кам қилиб имзолади. Ваҳолангки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистоннинг Давлат Бюджети 35 миллиард доллар атрофида.
2. Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулотнинг 2018 йилга режалаштирилган ҳажми Ўзбекистонда тахминан 36 миллиард доллар, Қозоғистонда эса, аввал 130 млрд доллар атрофида бўлиши режелаштирилаётган эди, бу йилнинг биринчи чорагидаги ўсишлар кўсатибдики, бу йил ВВП 173 миллиард доллар бўлади. Яъни, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан ЯИМ ҳажми бўйича 4,8 баравар орқадамиз. Демак, Киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 9,6 баравар, яъни 960 фоиз (!!!!!) орқадамиз.
3. Аҳолининг ўртача ойлиги Киши бошига ЯИМ ҳажмига мос ўзгаришини ҳисобга олсак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам қозоқлардан 9,6 марта, яъни 960 фоиз (!!!!!) орқадамиз.
Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё ва унинг раҳбарлигидаги тожиклар режими Ўзбекистон давлатини масхарабозликлар билан ўлимга олиб кетмоқда.
Бундан қутилишнинг ягона йўли – Ўзбекистон Олий Мажлиси дарҳол Шавкат Мирзиёнинг мақомини “президент вазифасини вақтинчи бажарувчи”га ўзгартириши ва зудлик билан Ўзбекистонда демократик мухолифатнинг иштирокида ҳақиқий демократик сайловлар ўтказиши керак.
Олий Мажлис ҳам жим қолаверса, халқ майдонларга чиқиши ва бундай аҳволдан қутилиш учун Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси айтаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини Шавкат Мирзиёга етказиши керак бўлади. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида ватанимизни демократиялаштириш ғояси, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида - тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётади. Бундай мисли кўрилмаган оғир ишни бажариш учун ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий парламент бўлиши керак.
Ҳозирги мавжуд қўғирчоқ партиялар ва қўғирчоқ Олий Мажлис билан Шавкат Мирзиёнинг тақими ватанимиз ва халқимизни мавжуд ғариб аҳволдан олиб чиқолмайди, унинг косметик ислоҳотлари жиддий натижа беролмайди.