Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шу кунларда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилаётган кўприкни бориб кўрибди, қурувчилар билан мулоқот қилибди ва ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайдиган оламшумул маслаҳатлар берибди: “Янги кўприклар сифатли, жуда пухта бўлиши керак. Бунинг учун эса ўз ишимизга фидойилик билан ёндашиб, кўприксозлик бўйича илғор хориж тажрибасини ўрганиб, тажриба алмашиб боришимиз зарур.” Куласизми, йиғлайсизми, Шавкат Мирзиё кўприклар сифатли, жуда пухта бўлиши кераклигини билар экан.
Кўприклар қуриш бўйича маслаҳатлар бериш давлат президентининг иши эмас. У давлат ва халқнинг аянчли аҳволи билан танишиши ва аянчли аҳволдан чиқиш учун кераклиги ишларни ўз кабинетида ўтириб бўлса ҳам қилиши керак. Мамлакат ва халқнинг аянчли аҳволини билиш учун кўчаларни айланиш, уйма-уй юриб маҳаллалар ва оилалар қандай яшаётганини ўрганиш шарт эмас.
Ҳар қандай давлат ва халқнинг аҳволини тушуниш учун қуйидаги нарсаларни билиш етарли:
1. Ўзбекистоннинг Давлат бюджети 2017 йили 20 миллиард доллар атрофида эди. 2018 йилги Давлат бюджетимизни Шавкат Мирзиё 7,9 миллиард доллар қилиб имзолади. Сал кам 3 баравар орқага кетганимизни кўраяпсанларми, эй, ЎзАнинг журналистлари? Эслатиш керакки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистоннинг Давлат Бюджети 35 миллиард доллар атрофида.
2. Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулотнинг 2018 йилга режалаштирилган ҳажми Ўзбекистонда тахминан 36 миллиард доллар, Қозоғистонда эса, 173 миллиард доллар. Яъни, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан ЯИМ ҳажми бўйича 4,8 баравар орқадамиз. Демак, Киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 9,6 баравар, яъни 960 фоиз орқадамиз. Бу рақамлар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг оммавий ахборот воситаларидан олинган.
3.Аҳолининг ўртача ойлиги Киши бошига ЯИМ ҳажмига пропорционал эканлигини ҳисобга олсак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам қозоқлардан 9,6 марта, янги 960 фоиз (!!!!!) орқадамиз. Тушунаяпсанларми ЎзАнинг хабарчилари, 960 фоиз (!!!!!) орқадамиз.
Мана, ғариб аҳволимиз, қашшоқ ва қолоқлигимиз. Бундай аҳволдан чиқиш учун “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозимлигини айтаётганини, сиёсий ислоҳотларнинг марказида ватанимизни демократиялаштириш ғояси, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида - тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётганини Шавкат Мирзиёга билдиринг. Бундай мисли кўрилмаган оғир ишни бажариш учун ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий парламент бўлиши кераклигини эслатинг.
Ҳозирги мавжуд қўғирчоқ партиялар ва қўғирчоқ Олий Мажлис билан Шавкат Мирзиёнинг тақими ватанимиз ва халқимизни мавжуд ғариб аҳволдан олиб чиқолмаслигини, унинг косметик ислоҳотлари жиддий натижа беролмаслигини уруғуланг. "Бирлик" айтаётган фундаментал ислоҳотлар ўтказиш учун тутзорларга бориш, кўприк ёки Тошкент Сити қурилишини бориб кўриш шарт эмас. Улуғ ишларни кабинетда ўтириб ҳам қилса бўлаверади.