30 May 2018
22:30 - Ўзбекистон аҳолисининг фақат вовуллаш ва хуриллашни биладиган қисмига: Ватан ва миллатнинг дабдала аҳволини ва ундан чиқиш йўлини “Ҳаракат”дан ўрганинг

Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг (ҳозир у "Бирлик" Партияси бўлган) жарчиси “Ҳаракат” ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ватан ва миллатимизнинг ғариб аҳволини кўрсатиб, яъни ватан ва миллатнинг касаллигига диагноз қўйиб, бу аҳволдан чиқиш, яъни касалликни даволаш йўлларини кўрсатиб келмоқда.

Фейсбукдаги саҳифамизни ўқиётганларнинг катта қисми бу мавзудаги хабарларимизга “ёқтириш” (лайк) белгиси қўйиб, бизнинг фикрларга қўшилишаётганини намойиш қилишмоқда. Аммо, жуда оз сонли ўқувчилар биз ёзаётган нарсаларга мантиқли эътироз билдиролмасдан, бизга қарши вовуллаб ва хуриллаб ётибдилар. Уларга ўз жойида жавоб бериб, шармандаларини чиқармоқдамиз, кўпчилигининг оғзини юмдирмоқдамиз. Уларга ёзаётган жавобларимизни қисқача қуйидагича ифодалаш мумкин.

* * * * *

Санлар қанча вовулласанглар ҳам, ҳурилласанглар ҳам, ҳеч ким бунга эътибор бермайди. Чунки, биронта мантиқли фикр ёки Ўзбекистоннинг аҳволини кўрстаувчи биронта факт ёки рақам кўрсатолмаяпсанлар.

Биз эса ҳамма иддаоларимизни аниқ факт ва рақамлар билан кўрсатиб бермоқдамиз. Мана аҳволимиз дабдалалигини кўрсатувчи баъзи факт ва рақамлар.

1. Ўзбекистоннинг Давлат бюджети 2017 йили 20 миллиард доллар атрофида эди. 2018 йилги Давлат бюджетимизни Шавкат Мирзиё 7,9 миллиард доллар қилиб имзолади. Сал кам 3 баравар орқага кетганимизни кўраяпсанларми, эй хурилловчи ва вовулловчилар? Эслатиш керакки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистоннинг Давлат Бюджети 35 миллиард доллар атрофида.

2. Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулотнинг 2018 йилга режалаштирилган ҳажми Ўзбекистонда тахминан 36 миллиард доллар, Қозоғистонда эса, 173 миллиард доллар. Яъни, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан ЯИМ ҳажми бўйича 4,8 баравар орқадамиз. Демак, Киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 9,6 баравар, яъни 960 фоиз орқадамиз. Бу рақамлар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг оммавий ахборот воситаларидан олинган.

  3.Аҳолининг ўртача ойлиги Киши бошига ЯИМ ҳажмига пропорционал эканлигини ҳисобга олсак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам қозоқлардан 9,6 марта, янги 960 фоиз (!!!!!) орқадамиз. Тушунаяпсанларми вовулловчи ва хурилловчилар, 960 фоиз (!!!!!) орқадамиз. Бу аҳволдан ҳозирги президент билан чиқолмаймиз, чиқиш учун "Бирлик" айтаётган фундаментал ислоҳотлар ўтказиш лозим.

4. Ҳозир бечора ўзбек профессорлари қозоқ дворниклариникига тахминан тенг ойлик олаётганларни ҳам билишларинг керак.

Энди тушундиларингми, санларни Шавкат Мирзиё қандай лақиллатиб юрганини?

Бу аҳволдан чиқиш йўлини ҳам фақат ва фақат биз кўрсатмоқдамиз. Мана ўша йўлнинг энг қисқа таърифи:

Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозим. Сиёсий ислоҳотларнинг марказида ватанимизни демократиялаштириш ғояси, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида - тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғояси ётибди. Бундай мисли кўрилмаган оғир ишни бажариш учун ҳақиқий кўп партияликка асосланган ҳақиқий парламент бўлиши керак.

Ҳозирги мавжуд қўғирчоқ партиялар ва қўғирчоқ Олий Мажлис билан Шавкат Мирзиёнинг тақими бизни мавжуд ғариб аҳволдан олиб чиқолмайди. Аҳволимиз бундан баттар бўлаверади.