Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлиги: 2030 йилгача Ўзбекистоннинг иқтисодий кучи 2 баравар ошармиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири kun.uz Интернет нашри "Халқ сўзи" газетасига асосланиб хабар беришича, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистонда Барқарор Ривожланиш Мақсадлари лойиҳаси эълон қилинибди. Бу лойиҳага кўра, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар қуйидагилар бўлади:
- Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот икки баравар ошади;
- Мамлакат аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўлиқ қамраб олинади;
- Ўғил-қизларни тўлиқ мактабгача таълим тизимига қамраб олинади;
- Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони икки бараварга қисқартирилади;
- Энергия самарадорлигининг глобал кўрсаткичларини икки бараварга оширилади;
- Эрта ва мажбурий никоҳга тўла барҳам берилади.
Ўзбекистондаги тожиклар режими узоқ йиллардан бери халқни ибтидоийлаштириш билан шуғулланаётганини ақли расо одамлар яхши билашади. Шундай ибтидоий халқ бор экан, “эрта ва мажбурий никоҳга тўла барҳам бериш” устида ўйлашнинг ўзи масхарабозлик. Бу лойиҳада санаб ўтилган ҳамма мақсадлар устидан роса кулиш мумкин. Аммо, бу хабарда рўйхатдаги мақсадлардан биринчиси ҳақидагина сўз юритмоқчимиз.
Биринчи мақсад – Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини 2 бараварга ошириш.
Авваламбор, шуни айтиш керакки, бор-йўғи 10 йилча аввал Ўзбекистонда ҳеч ким ЯИМ нималигини ҳам билмасди. Аммо, ҳаромий президент Ислом Карим ҳар йили Ўзбекистонда ЯИМ дунёда энг кўп ортиб боришини Вазирлар Маҳкамасининг йиллик мажлисида мақтаниб эслатиб ўтарди, холос.
Ваҳолангки, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми даватнинг аҳволини кўрсатувчи энг муҳим кўрсатгичлардан биридир. Айнан ЯИМ бир йилда давлатда яратилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархидаги йиллик йиғиндисидир. ЯИМ ҳажми давлат аҳолисининг катта-кичиклигига боғлиқ эканлиги туфайли, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг қуввати сифатида Киши бошига ЯИМ кўрсатилади.
Қаранг, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида Киши бошига ЯИМ 2030 йилгача 2 баравар ортармиш. “Яшасин Шавкат Мирзиё!” деб бақириш керакмасми?
Йўқ, авваламбор, ҳар қандай рақамни таҳлил қилишга ўрганиш керак. Қуйида шундай таҳлил билан танишинг.
“Ҳаракат” Агентлиги 2012 йил 3 октяблда эълон қилинган “Ислом Карим режимини мақтаб пул топаётганларни фош қилиш ва уларнинг ўзини режимни фош этишга тортиш ҳақида” номли хабарида баъзи МДҲ давлатларида доллар ҳисобидаги Киши бошига ЯИМ 2005-2009 йиллари қандай ўзгариб борганини Жаҳон Банкидан олинган рақамлар билан кўрсатган эди.
Давлат/йил..... 2005.....2006.....2007.....2008.....2009
Озорбайжон....1270.....1890.....2710.....3830.....4840
Беларусь.........2780.....3470.....4250.....5360.....5540
Қозоғистон......2930.....3860.....4970.....6160.....6740
Ўзбекистон.......530..... 610...... 730......910......1100
Қаранг, Ўзбекистонда Киши Бошига ЯИМ 5 йилда 2 баравар ортган, аммо, 2005 йили қозоқлардан 5,5 баравар кам бўлган бўлса, 2010 йилда эса фарқ 6,1 бараварга чиққан.
Ўша пайтда бизда Киши бошига ЯИМ 5 йилда 2 баравар ортса ҳам, ҳаммадан орқада бўлаверганмиз, энди Шавкат Мирзиё бизда Киши бошига ЯИМни 13 йилда 2 баравар орттирмоқчимиш. Киши бошига ЯИМ бошқаларда ҳам ортиб бораверади-ку. Демак, барибир ҳаммадан орқада қолаверамиз. Ҳозир қозоқлардан 10 баравар орқадамиз, 2030 йили бу рақам янада ортиши муқаррар-ку.
Айнан шу рақамлар яна бир бор кўрсатмоқдаки, Шавкат Мирзиёнинг Ўзбекистонда гўёки қилаётган ислоҳотлари, тўғрироғи, косметик ислоҳотлари, Ўзбекистонимизни ғариб аҳволдан олиб чиқолмайди.
Эй, ўзбеклар тушунинг, бунақа президент билан келажагимиз дабдала бўлади. Буни тезроқ тушуниб етиш ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ёки истеъфога кетишни ёки “Бирлик” Партияси айтаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш керак.