28 May 2018
18:52 -
Доналд Трамп, кутилганидек, Шимолий Корея диктатори билан учрашувни бекор қилганди, кутилмаганда, яна шу учрашув ҳақида гапириб қолди. Ўзбекларга нима?
АҚШ Президенти Доналд Трамп дунёнинг энг мудҳиш икки диктаторлигини алдаб-сулдаб демократия томон буриш мақсадида Ўзбекистон диктатори Шавкат Мирзиё билан шу 16 май куни Вашингтонда учрашгани, Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин билан учрашувни 12 июнга режалаштиргани, аммо, кутилганидек, бундай учрашувдан воз кечганини аввал хабар қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Шимолий Корея лидерларининг учрашуви бекор қилинишини айнан “Ҳаракат” Агентлиги “кутилган воқеа” деб баҳолаган. Чунки, Шимолий Корея лидерининг антиамериканизм руҳидаги баёнотлари давом этаётгани ва Жанубий Корея билан яқинда бошланган диалогни тўхтатиб қўйиши - АҚШни бир нарсалар қилишга мажбур қилиши аниқ эди. Аммо, бир неча кун ичида вазият яна тубдан ўзгаришини биз ҳам ҳаёлимимзга келтирмаган эдик. Ҳа, вазият тубдан ўзгарди, Шимолий Корея кутилмаганда орқага чекинди, АҚШ билан диалог кераклигини гапирабошлади, бундан ҳам қизиғи, Шимолий ва Жанубия Корея лидерлари икки мамлакат чегарасидаги нейтрал ҳудудда яна учрашув ўтказдилар.
Кутилмаганда, Донал Трамп ҳам юмшади, ва ўз одамларини кеча Шимолий Кореянинг пойтахти Пхенянга юборди. Демак, бугун-эрта АҚШ ва Шимолий Корея лидерларининг 12 июнга режалаштирилган Сингапурдаги учрашуви амалга ошиши ҳақида икки тарафнинг баёнотлари эълон қилинади.
Бўлаётган воқеалардан тушуниш мумкинки, Доналд Трамп Ўзбекистон ва Шимолий Корея каби дунёнинг мудҳиш диктаторликларини - диктаторлар билан яқин алоқда бўлиш, уларга насиҳатлар бериш йўли билан демократиялаштириш мумкинлигига ишонади ва бу йўлидан қайтмоқчи эмас. Тўғри, АҚШ Афғонистондаги Толибон, ИШИД каби террористик ташкилотларни йўқ қилишда Ўзбекистондан фойдаланиш мақсади борлиги ҳам ҳисобга олиниши керак.
Бу йўл тўғри эмас, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Мен 2015-2016 йиллари ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обмага ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш эканлиги, аммо мусулмонлар бундай ислоҳотларга тайёр эмасликлари сабабли, инсониятнинг прогрессив қисми уларга ёрдам бериши кераклиги ҳақида бир неча марта хат ёзгандим. Барак Обаманинг жавобидан тушундимки, у мусулмоналарга тўғри таълим берилса ва улар яхши тарбияланса, исмлом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади деб ўйлайди. Аммо, Ислом динининг хато тушунчалари тузатилмаса, терроризмни йўқ қилиб бўлмаслигини тушунмайди.
Мана, Доналд Трампнинг Шавкат Мирзиё ва Ким Чен Инга бўлган муносабати кўрсатиб турибдики, у ҳам Барак Обама каби ўйлайди. Биз эса, мавжуд диктаторликларни демократик дунёга интеграция қилиш ва шу йил билан диктаторликларни демократиялаштириш мумкинлигига ишонамиз. Демократиялаштириш жараёнида диктаторларни халқнинг ўзи четга улоқтиради.
Бу дегани, хато йўлдан кетаётган АҚШ президентларига у ёки бу шаклда қарши чиқиш керак дегани эмас. Аксинча, уларнинг хато ишларидан ҳам усталик билан фойдаланиш керак.