26 March 2018
20:53 -
Президент Шавкат Мирзиё АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари Томас Шэннон билан учрашди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Томас Шэннон эртага Тошкентда бўладиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган. Шу сабабли, Шавкат Мирзиё бу халқаро конференцияни қўллаб-қувватлашини аввалдан эълон қилган АҚШ Президенти Доналд Трампга миннатдорчилик билдиргани расмий хабарларда айтилмоқда.
Расмда – Шавкат Мирзиё, Томас Шэннон ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен.