25 June 2009
01:49 - Сиёсий хунасаларнинг “Бирдамлик” ҳаракати Наманганда раиссиз қолди
Бугун “Бирдамлик” ҳаракатининг Наманган вилоятидаги бўлими раиси Зоҳиджон Зокиров ҳаракат раҳбариятининг тутуриқсиз ҳаракатлари, ноетук сиёсий қараш ва ножиддий бошқарув услуби туфайли ҳаракатдан чиққани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган “Бирлик”нинг маҳаллий раиси Носир Зокир дастлаб ҳақракт фаолиятига бир қанча зиёлилар, олимлар ва жамоатчилик вакилларининг қизиқиш билан қарагани, ҳозирда эса ҳаракатнинг ҳаракатларидан барчанинг ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

Бу хабарнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аслида, Зоҳиджон Зокировдек йигитнинг масхарабозлик мезонлари бўйича яратилаётган бу ташкилотдан чиқаётганидан эмас, унга қачондир кирганидан ҳайрон бўлиш керак, дейди мухбиримиз.