25 June 2009
01:31 - Қозоғистонда Шанхай Ҳамкрлик Ташкилотининг терроризмга қарши ўқув машғулотлари бўлади
9-17 сентябрь кунлари Қозоғистонда Шанхай Ҳамкрлик Ташкилотига кирувчи мамлакатлар ҳарбийларининг “Тинчлик миссияси-2010” номли ўқув машғулотлари бўлади. Унда иштирок этадиган ҳарбийларнинг сони 10 мингга яқинлашади, деб хабар беради русларнинг “Новости” агентлиги хитойларнинг “Чжунго синьвень” агентлигига асосланиб. Машғулотлар ўтказиш ҳақидаги қарорни ШҲТга кирувчи мамлакатларнинг ҳарбий экспертлари Олмотада қабул қилганлар.

Ўқув машғулотларида Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий бўлимлари қатнашади. Машғулотларнинг натижаси бўйича ноябрь ойида ҳарбийларнинг махсус йиғилиши ҳам бўлар экан.