26 January 2018
20:51 - Ўрислар Ислом Каримнинг ҳайкали Москвага қўйилишига қарши
Бу ҳақда ҳатто Ўзбекистоннинг айрим электрон нашрлари ёзмоқда. Масалан, Спутник-Ўзбекистоннинг билдиришича, Москва шаҳрининг Якиманка округи депутатлар кенгаши ҳайкалларни ўрнатиш ва кўчириш масалалари бўйича маҳаллий референдум ўтказишни режалаштирмоқда. Якиманка округи депутатлари 18 март куни президент сайлови бўладиган кунда — маҳаллий референдум ўтказишни белгилашди. Депутатлар фуқаролардан бир нечта масалалар бўйича сўров ўтказилади: жумладан, Калужск майдонидан Ленин ҳайкалини кўчириш ҳамда Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбонида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Карим ҳайкалини ва фаввора ўрнатиш масалалари бўйича сайлов ўтказилади.

Ислом Каримдек ҳайвоннинг ҳайкалини ўрнатиш мамлакат ҳукуматининг сиёсий иродаси эканини ҳисобга олсак, ўрисларнинг референдум жараёнида ҳайкалга қарши овоз беришига ишониш мумкин. Москва монументал санъати бўйича комиссияси раиси ўринбосари Лев Лавренов ушбу таклифларга салбий фикрда эканлигини билдирди.

"Каримов ҳайкали масаласи бўйича - бу шубҳали ташаббусдир. Нега у Москвада туриши керак? Билмадим. Ташаббусчилардан бошқа яна ким уни билади?", - деб таъкидлади Лавренов.