26 January 2018
02:56 - Бечора Лукашенко Ўзбекистонга келишдан олдин дангасалардан олинадиган солиқни бекор қилибди

Дунёда ҳамма диктаторларнинг табиати бир хил. Халқ устида ўз ҳокимликларини кўрсатиш учун билган б-қларини еяверадилар. Ўзбекистоннинг собиқ ҳаромий президенти, дунёнинг 3-чи номерли диктатори Ислом Карим Россияда қуллардек ишлаб Ўзбекистондаги оилаларини боқаётган, айни пайтда, чўкаётган Ўзбекистоннинг Давлат бюджетини оёқда ушлаб турган ватандошларимизни “дангасалар” деб ҳақорат қилиб, ўзининг кимлигини ҳаммага кўрсатган эди.

Ҳозир маълум бўлишича, Европанинг 1-чи номерли диктатори – Белоруcия Президенти Александр Лукашенко ўз мамлакатида иш тополмаётган белорусларни “дангасалар” деб айтиб, уларга алоҳида солиқ ҳам солган экан. Президентининг сайтида эълон қилинган Фармонга кўра, у кеча, яъни 25 январда Декрет № 1 номли ҳужжат имзолабди ва бир қатор тадбирлар қаторида “дангаслардан олинадиган солиқни” бекор қилибди.

Нима ҳам дердик, эй, бечора Лукашенко, "Ўзбекистонга келсам, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги мени Ислом Карим билан бир қаторга қўйиб, ҳаромий деб эълон қилади" деб ўйлаб, аҳмоқона қарорингни бекор қилдингми? Шундай қилсам, ҳаромийликдан қутиламан деб ўйлайдиган даражадамисан? Бўлиши мумкин, аммо унутмагинки, Ўзбекистонга келиб, дунёнинг 2-чи номерли диктатори билан учрашасан. Маза қилиб, ҳасратлашасизлар, эртага нима бўларикин деб ўйлайсизлар ва ҳамма нарса "Во!" бўлсин деб ниятлашасизлар. Аммо, эртага амалда нима бўлишини фақат биз биламиз.