26 January 2018
02:08 - Сенсация: 2000 йилдан бери биринчи марта АҚШ президенти Давос Халқаро Иқтисодий Форумига келди
Жаҳон ахборот воситалари АҚШ Президенти Доналд Трамп Швецариянинг Давос шаҳрида 1971 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган Халқаро Иқтисодий Форумга кеча келгани ҳақида хабар берар эканлар, буни сенсация деб баҳоламадилар. Чунки, ростдан ҳам бу Форумда сансация деса бўладиган гаплар гапирилмайди, аммо жаҳон лидерларнинг Форум баҳона дийдор кўришиб олишлари анчагина муҳим воқеадир.

Шундай бўлса ҳам айтиш керакки, бу Форумда охириги марта 2000 йилда иштирок этаган АҚШ Президенти Билл Клинтон бўлган экан. Ундан кейин ҳар бири икки муддатдан президентлик қилган Жорж Буш ва Барак Обама Давосга ҳеч келмаганларини тушуниш қийин.

Давосдаги Форумнинг бу йилгиси 23 январда очилди, 24 январда Германия ва Франция лидерлари Ангела Меркел ва Эмануэл Макрон нутқ сўзладилар. Форумнинг 3-чи куни бу ерга АҚШ Президенти Долналд Трамп келгани ростакам сенсациядир. Гап унинг бу ерга 18 йилдан кейин биринчи марта келаётган АҚШ президентилигида эмас, бу одам ҳамма ерда фақат сенсацион гаплар айтиш одати борлигида. У кеча Давос Форуми майдонида Буюкбритания Бош вазири Тереза Мей, Исроил Бош вазири Бинямин Натаняху билан учрашгани, кейин бу форумга келган катта бизнесменларнинг кечки овқат ейиш маросимида иштирок этгани айтилмоқда.

Кўрамиз, Доналд Трамп бугун кечқурунга режалаштирилган Форумдаги нутқида нималар дейди.