24 January 2018
20:24 - Ўзбекистонга аномал совуқ келмоқда
Шу кунларда мамлакатимизда ҳукм сураётган қиш чилласига хос бўлмаган юқори ҳарорат ҳафта охирида ўрнини аномал совуққа юўшатиб беради. 27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистоннинг шимоли орқали Ғарбий Сибирда шаклланган совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.

Метеорологларимизга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати иқлим меъёрларидан 7-12 даража паст бўлади. Янъи, 28-29 январь кунлари тунда 11-14 даража, кундузи 2-5 даража, мамлакат шимолида тунда 17-20 даража, кундузи 7-10 даража совуқ бўлади.