24 January 2018
19:35 - Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғани: “Ҳароми “Бирлик”чиларнинг ҳам кўпи Тошлоқдан!..” “Ҳаракат”: Ўзбеклар майдонларга чиқиб тиш кўрасатадиган кунлар келмоқда!
Куни кеча Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғанининг селектр мажлисида айтган гаплари ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетди. Тарқатилган аудио ёзувларда вилояти ҳокими Ақтўбеда ҳалок бўлган тошлоқликларнинг вилоятни шарманда қилгани, ана шундай бузғунчиларнинг аксарияти ана шу тумандан чиққанини айтилади.

Ҳоким Шуҳрат Ғани маънавий отаси Ислом Карим сингари ҳалок бўлган мардикорларни қоралаб, энди бирор одамнинг Россияга чиқа олмаслиги, аксарият бузғунчилар, хусусан, “Бирлик”чиларнинг ҳам ўчоғи ана шу туман эканини таъкидлайди. Ҳокимнинг матбуот котиби унинг бу гапларни жаҳл устида айтгани, яқин орада гапларига изоҳ беришини айтди.

Мана ҳоким селектр мажлисида айтган гаплар матни: ““Эшитиб қўйинглар, тошлоқликлар! Яна бечора вилоятликлар 80 миллион сўм ҳомийлик қилишга мажбур бўлди. Ҳар бири учун 5 миллион сўмдан. Буни таъна қилиш учун гапираётганим йўқ... Тошлоқдан биронта Ҳажга бормайди. Биронтаси Ҳажга бормайди, Ҳаж сафарига биронтаси бормайди! Тиригиям бормайди, бошқасиям бормайди. Тошлоқликларнинг биронтаси Ҳаж сафарига бормайди, тиригиям бормайди, отасиям бормайди”.

Россияга йўл олган йигитларнинг ўлимида уларга иш топиб беролмаган ҳокимиятни эмас, балки тошлоқликларни айблаган ҳоким, қаттиқ ҳақоратга ўтади:

“Иккита-учтадан хотин қилганиям Тошлоқдан, шаръий никоҳ ўқиб берган мулласи ҳам Тошлоқдан, хотинларни қўйвориб, болалар билан етим қилиб, алимент тўламай юрганиям Тошлоқда. Падаринга лаънат, сан тошлоқликларни, бир жойинг йўқ бўп кетган бўлса. Тошоғингни юлиб олиш керак, Тошлоқдагиларни. Ҳокимдан бошлаб, ҳоромиларни. Бутун вилоятга шарманда қилиб, республикага, вилоятни шарманда қилган. Бозорни устидан ёзадиганларам Тошлоқда, “Бирлик” дегани ҳам, бозорда бир-бирини эшак минди ўйнайдиганларам Тошлоқда”.

Қизиқ, бу чўчқасифат Шуҳрат Ғани Шавкат Мирзиёнинг топшириғи билан шундай гапирганимкан? Ҳар ҳолда шундай бўлса керак, ҳозирги ҳокимиятдагилар шунчалик ғариб аҳволдаларки, нима дейишни ҳам билмайдилар.

Эй, ЎЗБЕК миллати! Майдонларга чиқиб, давлат тизимидаги ақли йўқларнинг ақлини киритиш замони келмоқда.