24 December 2017
22:33 - Шавкат Мирзиёнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини эшитиб “Вой-дод!” деб бақиргинг ва “Офарин!” деб ҳайқиргинг келади. Ақлли одам эса ақлдан озади!

Ҳа, ростдан ҳам шундай, Шавкат Мирзиёнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасини эшитиб “Вой-дод!” деб бақиргинг, айни замонда, “Офарин!” деб ҳайқиргинг келади. Бу икки ҳиссиётнинг қайси бирига берилиш - ўзбекларнинг икки мақолидан қайси бирига яқинлигингиз билан боғлиқ. Мана ўша икки мақол: “Ҳолва деган билан оғиз чучимайди” ва “Яхши ният ярим мол”. Бу икки мақолнинг бир-бирига мутлақо тескари эканлигидан келиб чиқсак, бу каби мақолларни жиддий мавзулар тилга олинаётган пайтда ишлатиш, олифтагарчиликдан бошқа нарса эмас.

“Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” олифтагарчилик каби нарсалардан жуда-жуда юқори туради. Биз учун “Ҳақиқат ҳамма нарсадан устундир”.

Авваламбор, шуни урғулаб айтиш керакки, Шавкат Мирзиё “мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этди” дейилиши хато ва ҳатто ёлғондир. Собиқ ҳаромий Президент Ислом Карим 2010 йил 12 ноябрь куни Олий Мажлисда “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли нутқ сўзлагандек бўлиб, аслида, мамлакатимизнинг келажагини гўёки белгилаб берадиган ЎТА ОЛАМШУМУЛ ва узундан узоқ вайсаш қилганди.Табиий, амалда ҲЕЧ НАРСА ҚИЛИНМАДИ, ҳамма нарса қоғозда қолиб кетди. Ваҳолангки, ўшанда Шавкат Мирзиё Бош вазир эди-ку!

Ҳар қадамда ўша ҳаромий президент Ислом Каримни “отам” дейдиган Шавкат Мирзиёнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожжаатномаси ҳам қоғозда қолиб кетишига шубҳа йўқ. Аммо, хабарчиларнинг иши ҳар бир воқеага эътибор бериш ва ўз муносабатини дарҳол билдиришдир.

Биз учун ҲАҚИҚАТ ҳамма нарсадан устунми, демак, ҳақиқатни ёритиш бурчимиздир. Ҳозир ягона ҳақиқат – Шавкат Мирзиё Олий Мажлисда узундан узоқ нутқ сўзлагани ва ЎзАга кўра, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган Олий Мажлис йиғилишида, Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари, нодавлат ташкилотлар фаоллари иштирок этгани, йиғилишни видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашлар депутатлари, барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, мамлакатимизнинг чет эллардаги элчилари кузатиб борганидир.

Шундай экан, Шавкат Мирзиёнинг нутқини юқорида келтирилган икки мақолга кўз юмиб таҳлил қилайлик ва унга баҳо берайлик. Бир оғиз сўз билан айтсак, Шавкат Мирзиёнинг 4 соатлик нутқи - бутун умрини бозорда пистачка сотиб ўтказган, аммо ҳамма нарсани биламан деб ўйладиган хотинларнинг вайсашлари билан совет замонидаги колхоз раисларининг кохозчилар олдидаги дўқ пўпислари ўртасидаги бир нарсадир.

Биз ҳам вайсақи бўлиб қолмаслик учун баъзи мисоллар келтирайлик. Кўп мисоллар келтириш мумкин, амма ундай қилсак, ўқувчиларимиз ақлдан озади. Тахмин қилиш қийин эмаски, халқ бу нутқни тингламаган, тингласа эди, энг камида зиёлилар ақлдан озарди.

Биринчи мисол. Нимамиш, Ўзбекистонда бугун ҳокимиятнинг ишларига халқ баҳо берармиш, депутатлар халқнинг айтганини қилармиш, бу йиғилишда халқ билан мулоқат йилида халқ ўртага қўйган муаммолар мухокама қилинармиш, одамлар янги ҳокимият зўр ишлар қилишини ишонч билан кутишаётган эмиш. Ана холос, инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда турган, мавжуд парламент ва сиёсий партиялар президентнинг қўғирчоғи бўлган, сайловлар оддий масхарабозлик бўлган Ўзбекистонда халқ ҳокимиятдан бир нарсалар талаб қилоладими, ҳокимият органларининг халқни талаблари билан иши борми?

Иккинчи мисол. Ҳозир аҳолининг аҳволи шундай ёмонмишки, одамларнинг уйларини шипларидан сув оқаётганмиш, Тошкентда 12 қаватли уйлар қуриш учун “индустриямиз” йўқ эмиш, ҳукумат органларининг расмийлари кабинетдда ўтиравермасдан, жойларга бориб халқ учун ишлашлари керак эмиш. Халқни шу аҳволга олиб келган расмийларнинг ҳаммаси Шавкат Мирзиё томонидан ишдан отилганмиш.

Наҳотки, Шавкат Мирзиё билмайдики, унинг ўзи Бош вазир ва ҳозир Президент бўлган пайтда шундай система яратиши керак эдики, жойлардаги расмийлар ўз кабинетларида ўтириб бўлса ҳам, халқнинг муаммоларини ҳал этадиган структураларни ишлатаверишлари керак эди. Агар бундай система яратилмгаан, структуралар ишламаётган бўлса, бош айбдор - 13 йил Бош вазирлик қилган Шавкат Мирзиёнинг ўзидир. У ҳаммани ишдан отиш билан бир қаторда, ўзи ҳам истеъфога кетиши шарт эди.

Бундан ташқари, шиплардан сув оқишини тўхтатиш ва 12 қаватлик уйлар қуришга кучимиз етмаслиги ҳақида эмас, бизда аҳолининг ўртача ойлиги ўша шипдан оқаётган сувни тўхтатишга ҳам етмаслигини, одамларни ҳаёт кечиришлари учун етадиган маош оладиган ҳолга чиқариш кераклигини, Ўзбекистондек давлат 12 қаватли уйлар ҳам қуролмайдиган даражада қашшоқ ва қолоқ эканлигини гапириш, давлат ва аҳолини бундай ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун қилиниши керак бўлган стратегик, қайтариб айтамиз, Шавкат Мирзиё қилаётган косметик эмас, стратегик, инқилобий ўзгаришлар, ислоҳотлар ҳақида нутқ сўзлаш керак эди.

Учинчи мисол. Шавкат Мирзиё вақти-вақти билан нутқини бўлиб, залда ўтирган турли расмийларни ”сан-санлаб”, уларга дўқ пўпислар қилди, ўзбек тили давлат тили бўлишига қарамасдан, ўзбек тилини билмайдиган бир вазирга русча дўқ-пўписа қилди. Демак, савол туғилади: Ҳаромий Ислом Карим ҳам Сизга шунақа гапирардими? Демак, айнан отангизни йўлидан кетмоқчимисиз?

Тўртинчи мисол. Шавкат Мирзиё 37-чи йилларга ўхшаган воқеалар ҳам бизда бўлгани, энди бунга йўл қўйилмаслигини гапирди. Аммо, Ислом Карим 37-чи йилнинг изидан бориб, Ўзбекистоннинг мустақил бўлишида бош ролни ўйнаган “Бирлик” Халақ Ҳаракатининг лидери Абдурҳим Пўлатни 1992 йил июнь ойида ўлдиришга ҳаракат қилгани, аммо у Худо асраб тирик қолгани, бир неча кундан Олий Советнинг мажлисида Ислом Карим “керак бўлса яна 100 тасининг бошинги ёрамиз” деганида, Шавкат Мирзиё депутат эди ва ўша залда эди. Нега у ўшанда индамади? Нимага у ҳозир “Бирлик”га йўл бериш кераклигини ўйламаяпти? Ахир бир кун шу ишлари учун жавоб бериши муқаррарлигини ҳам тушунмайдими?”

Бешинчи мисол. Шавкат Мирзиё конституцияни ўзи ҳам бузишга ҳаққи йўқлигини тилга олди, суд, прокуратура, ички ишлар вазирлиги ва хавфсизик хизматларининг вазифалари тўғрисида гапирди. Аммо, ҲАММА биладику, Ўзбекистонда Олий Мажлис диктатор-президентнинг қўғирчоғи бўлгани каби, суд ва прокуратура органлари ҳам фақат ва фақат президентнинг айтганини қиладиган ташкилотлардир. Улар Ўзбеккистонда Конституция борлигини ҳам билишмаса керак.

Бу фикр нотўғри деб ҳисобайдиган бўлсанганиз, жаноб Шавкат Мирзиё, қуйидаги саволга жавоб беринг: Нимага Ўзбекистонимиз инсон эркинликлари бўйича дунё давлатлари рўйхатида охиридан 3-чи ўринда эди, Сиз ўтган йили ўтказган масхарабозлик руҳидаги президентлик сайловларидан кейин 2-чи ўринга туширилди? Жавоб ҳам аниқ: Бизда демократиянинг уруғи ҳам йўқ, Конституцияга тупуриб келганлардан ва ҳозир ҳам тупираётганлардан бири - айнан Сиз-ку!

Олтинчи мисол. Шавкат Мирзиё тадбиркорликка йўл бериш, майда тадбиркорларга солиқ масаласида имтиёзлар бериш кераклиги ҳақида гапирди. Нахотки, бу киши бизда фақат майда тадбирокорликка йўл берилганини, иқтисодиётнинг АСОСИЙ ЙЎНАЛИШИНИ белгилайдиган катта корхоналар социализм ғоялари, яъни маъмурий буйруқбозлик бўйича ишлайдиган давлатнинг қўлида эканлигини, социалистик ғояларга асосланган, иқтисодиётни ривожлантиришда асосий роль ўйнайдиган инвесторлар, яъни бойлар синфи бўлмаган мамлакатда иқтисодиёт ўлимга маҳкум эканлигинини, демократия йўқ экан, коррупция ботқоғида ўлаётган иқтисодиётни ривожлантириб бўлмаслигини билмайди?

Еттинчи мисол. Шавкат Мирзиё 21 декабрь куни Олий Мажлисда тасдиқланган Давлат бюджетини имзоламаслигини, унинг камчиликлари кўплигини айтди. Парламент тарафидан тасдиқланган Бюджетни президент имзоламаслиги - жаҳон тарихида камдан кам бўладиган нарса. Шундай экан, Бюджетни имзоламаслигини айтаётган Шавкат Мирзиё Бюджетнинг қандай камчиликлари борлигини айтиши ШАРТ эди. Аммо, айтмади. У ўз нутқини тўхтатиб ва бу Бюджет лойиҳасини тайёрлаган Молия вазири Жамшид Қўчқор ҳамда Бош вазир Абдулла Арипни ёш болалардек ўрнидан турғазиб, уларни таъбир жойиз бўлса, келтакалади.

Нимага? Ҳамма гап шундки, ўша 21 декабрь куниёқ “Ҳаракат” Агентлиги Олий Мажлисдаги аҳмоқлар тасдиқлаган 2018 йилнинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ва Давлат бюджети аввалги йиллардагидан сал кам 2 баравар кам эканлигини ҳаммага эълон қилганди-да! Яъни, Шавкат Мирзиё ҳокимиятга келгач, ҳатто қоғоздагина бор бўлган Давлат бюджети ҳам 2 баравар ўпирилиб тушганини бидирганди-да! ЭЙ, ЎЗБЕКЛАР КЎЗИНГИЗНИ ОЧИНГ. БУ НАРСА ДАВЛАТ ЎЛАЁТГАНИНИНГ КЎРСАТГИЧИ ЭКАНЛИГИНИ АҚМОҚ ҲАМ ТУШУНАДИ! СИЗ ҲАМ ТУШУНИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ!

Ҳеч шубҳа йўқки, Молия вазирлиги тарафидан Олий Мажлисга таклиф қилинган ЯИМ ва Давлат Бюджетига оид рақамларни Бош вазир Абудулла Ариф ҳам, Президент Шавкат Мирзиё ҳам билар эди. Улар аввалги йиллар, яъни ҳаромий Ислом Карим Президент бўлган йиллари эълон қилинган ёлғон рақамлардан қутилиш учун, ҳақиқатга яқин рақамларга ўтмоқчи бўлганлар, аммо ўзбек халқи бунақа нарсаларга эътибор бермаслигига ишониб, бу рақамлар аввалги йилларга нисбатан сал кам 2 баравар кам бўлганини халқ билмай қолади деб ўйлаганлар.

Бироқ, “Бирлик” вқа унинг жарчиси “Ҳаракат” ҳақиқатни очиқлагандан кейин, БЕЧОРА Шавкат Мирзиё шармандали шаклда орқага чекинди. У “Бирлик” ва “Ҳаракат” ҳақ эканлигини тан олишга журъат этмаслиги ва навбатдаги масхарабозликлар билан шуғулланишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Саккизинчи мисол. Маълумки, шу йил 10-11 октябрь кунлари Остона шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Шавкат Мирзиё ҳам қатнашган саммитида қабул қилинган Декларациянинг 7-чи моддасида “Ислом жамияти қолоқ ва қашшоқлиги, жумладан, АҚЛ-ИДРОКИЙ қашшоқлиги” ҳам тан олинган. Шавкат Мирзиё ўзи ҳам имзолган Декларациянинг 7-чи моддаси ҳақиқатни ўзида акс эттиришини, ўзи ҳам ҳамма мусулмонлар каби ақли-идрок нуқати-назаридан қашшоқлигини - шу бир тийинга қиммат 4 соатлик нутқида кўрсатиб бергани учун унга раҳмат дейиш керакмасми?.

Ҳа, ватанимиз ва халқимизнинг ғариб аҳволини, яъни, ватан ва халқнинг олдидаги фундаментал муаммолардан биронтасини, масалан, инсон эркинликлари бўйича дунёда ҳаммадан орқадалигимизни, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳатто МДҲ ичида ҳаммадан орқадалигимизни ҳам тилга олмаган, аммо шипдан сув оқаётганини билган президентнинг бундай Мурожаатнома ўқиши – ақл-идрокий қашшоқликнинг энг яхши исботидир.

Азиз ўқувчиларимиз, яхшилаб қулоқ солинг, “Бирлик” ва унинг жарчиси “Ҳаракат” ҲЕЧ ҚАЧОН ёлғон гапирмаган ва гапирмайди. Тушунинг, Шавкат Мирзиёнинг ОЛИЙ МАЖЛИСДАГИ нутқи сафсатабозликдан бошқа нарса эмас. Айнан “Ҳаракат” Шавкат Мирзиёнинг сафсаталарга асосланган масхарбозликларини ҳаммадан олдин тушуниб етди ва уларни фош қилди. Энди Шавкат Мирзиё 2018 йил Давлат Бюджетига оид рақамларни ўзича хаспўшлашга, тўғрисини айтсак, Давлат бюджетининг бунчалик чўкишида айби йўқлигини очиқча гапирмаса ҳам, ўзини оқлашга ҳаракат қилади. Майли қилсин, аммо, мудҳиш ҳақиқат шундан иборатки, у Ўзбекистондек давлатнинг иқтисодиётини чўқишдан қутқариб қолишни, ўзбек миллатига эркинлик беришни ўйламайди, истамайди ҳам.

Бундай ишни Ўзбекистон давлати ва ЎЗБЕК миллатинингн бугунги аянчли ва ғариб аҳволини биладиган, бу аҳволга тўғри баҳо беролган, яъни аҳволимизга тўғри диагноз қўя олган, демак, УНИ ТУЗАТИШНИ биладиган “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” қилолади.

Ҳозирги президент Шавкат Мирзиё раҳабрлигидаги тожиклар режими бор экан, ЎЗБЕКИСТОН давлати ва ЎЗБЕК миллатининг келажаги йўқ!

Ўзбекистон давлати ва ЎЗБЕК миллатини ЎЛИМдан сақланиб қолинишини истасангиз, Шавкат Мирзиёнинг ҳокимиятига тупиринг ва “Бирлик” билан “Ҳаракат”ни қўллаб қувватланг. Бошқа йўлингиз йўқ.