20 December 2017
22:24 -
Вазирлар 100 миллард сўмдан ортиқ маблағни “тежаб” қолишган, давлат бюджетига ёрдам беришган. Уларнинг халқ билан иш бормиди!?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида сўзга чиққан Молия Вазири Жамшид Қўчқор қатор вазирликлар бюджетдан ажратилган маблағларни йил якунига келиб тўлиқ сарфлашга улгурмаганига урғу берди. Хусусан, 1 декабр ҳолатига кўра, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги - 60 миллиард сўм; Халқ Таълими Вазирлиги - 40 миллиард сўм; Маданият Вазирлиги - 8 миллиард сўм маблағни реализация қилолмаган.
Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмоновга кўра, вазирликда "ортиб қолган" 60 миллиард сўмнинг 47 миллиарди дори-дармонларга ажратилган маблағлар экани, вазирлик дори-дармонларни қимматлиги учун сотиб олмаганини маълум қилди. Текширувлар ўтказилганида, дори-дармонларнинг ўртача нархи 4%дан 8 %гача оширилгани ошкор бўлган.
"Дорилар нархлари оширилгани маълум бўлгач, тузилган шартномаларни тўхтатишга қарор қилдик. Биз 4та давлатдан айланиб, саккизта қўлдан ўтган ускуналарни сотиб олишдан воз кечдик", дебди вазир.
Қандай яхши, дейди мухбиримиз, дунёдан ҳамма нарсанинг нархи ошиб бораётгани каби, дори-дармонларнинг нархи ҳам ортиб бормоқда. Шу баҳона билан умуман дори-дармон олишни тўхатсак, қандай зўр иш бўлади. Давлат бюджетининг пулларини сақлаб қоламиз. Нима бўпти, бир неча юз минг ўзбек дори-дармонсиз ўлиб кетса, аҳоли сани камайиб қолармиди? Йўқ, бизда туғилиш кўпку! Маладес, Алишер Шодмонўғли, дейишимиз керак!