Бугун Тошкентда ўзбек армияси тарихида илк марта мавжуд жанговар техника кўргазмаси очилди. Кўргазмага Америка зирҳли машиналаридан тортиб, Россиядан харид қилинган қуролларгача намойиш этилди. Мамлакат қуролли кучларига қарашли, ГАЗ-66 ва Зил-131 негизидаги тактик-техник машиналар, БТР-80 зирҳли машинаси, 120-миллиметрли гаубица, 23-миллиметрли қўшалоқ зенит қурилмаси, 120-миллиметрли ўзиюрар авиадесант қурилмаси ҳам томошаталабларни ҳайратлантирди.
Бундан ташқари, 30-миллиметрли автоматик гранатомёт, Россияда ишлаб чиқарилган йирик калибрли ўзи ўқланувчи ОСВ-96 снайпер винтовкаси, Драгунов снайпер винтовкаси ҳамда дунёга машҳур АК-47 автомати ва танкка қарши кўп марта қўлланилувчи RPG-7 гранатомётлари намойиш қилинди.
Шунингдек, махсус вазифалар бажарувчи аскарлар ҳам омманинг алоҳида қизиқишига сазовор бўлди. Бу ерда шунингдек, дала ошхонаси ҳам фаолият кўрсатди ва совуқ қотган томошабинларга иссиқ чой тарқатилди.
Қизиқ, Шавкат Мирзиё ўзбек эканлигини, ўзбек миллатининг фожеаларига, қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганига чидай олмаслигини кўрсатиш ва Қирғизистонга кучли армия киритиш учун армиямизни жанговар қурол ва техникалар билан жиҳозламоқдами? Қаранг, “Бирлик” Партияси шундай қилиш кераклигини 1990 йили 12 июнь куни, яъни қирғиз фашистлари ўзбекларни 3-чи кун қирғин қилаётганда эълон қилинган баёнотида айтган эди. Нима, ҳечдан кўра, кеч яхши, деймизми?