15 December 2017
01:15 -
Путинга навбатдаги шапалоқ: Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни давом эттириш қарори олди

Маълумки, Россияга қарши иқтисодий санкциялар Укераинадаги воқеалар туфайли 2014 йил ёзида қабул қилинган ва кейин кенгайтирлган эди. Санкцияларнинг муддати 2018 йил январь ойининг охирида битади. Минск Келишувлари амалга оширилмагунча ҳар ярим йилда ЕИнинг санкциялари узайтирилаверади.
Минск Келишувлари номли ҳужжат 2014 йил март ойида Минскда Россия, Франция, Германия ва Укаина лидерлари Владимир Путин, Франсуа Олланд, Ангела Меркел ва Петр Порошенко тарафидан имзоланган бўлиб, Донбасдаги муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этиш ҳақида эди. Табиий, айнан Россия бу келишувларни бажарилиши йўлида тўсиқ бўлмоқда ва бўлишни давом эттиради. Демак, Россияга қарши санкиялар ҳам давом эттирилаверади.