Бир оз аввал Истанбулда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг чақириғи билан йиғилган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдан ташқари саммити иш бошлади. Бу саммитда, гўёки саммит деса ҳам бўларверади, 57 ислом давлатидан 48 тасининг вакили қатнашмоқда, Саудия ҳам ўз вакилини юбормаганлар ичида. Келганларнинг 16 тасигина давлат раҳбарлари. Марказий Осий давлатлари, Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам 2-3 даражали давлат расимйларини юборишган.
Саммитда очилиш нутқи сўзлаган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон бутун дунёни сенсацияларга тўлдириб ташлади. Унинг Исроилни ва АҚШ лидери Доналд Трампни шок терапияси усули билан ҳақоратлашлари асосий сенсация эмасди. Асосий сенсация – Эрдўған Қуддусни Филистин давлатининг пойтахти деб эълон қилишга чақириши бўлди. БМТдан ҳам шу фактни тан олиш талаб қилинди.
Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетаси хабарида айтилишича, бу саммитнинг қарорига ҳам шу талаблар киритилади. Табиий, бу саммит ҳақидаги хабарларга қатнашчиларнинг расми ҳам қўйилган. Расмнинг марказида Туркия, Филистин ва Озарбайжон президентлари Ражаб Эрдўған, Маҳмуд Аббос ва Илҳом Алиев бор.
Аммо, бундан ҳам қизиқ расм – Эрдўған ўз нутқида Филистиннинг аҳволини ўзида акс эттирувчи хариталарни кўрсатаётганидир.
Чапдаги харитада Буюкбританиянингг ишғоли остидаги Филистин кўрсатилган. Кейинги расмда – БМТнинг 1948 йилдаги қарори билан яратилиши керак бўлган Исроил (кўк рангда) ва Филистин (оқ рангда) давлатлари. Охирги икки харитада - Исроил ва Филистин 1968 йилдаги урушдан кейин ва бугун. Охирги расмдан кўриниб турибдики, Филистин давлати йўқ бўлиш арафсида.
Бугун Ражаб Эрдўғанга энг кучли шапалоқ - саммитга ўз лидерларини юбормаган Марказий Осиё давлатлари тарафидан урилди. Тўғрисини айтса, улар тўғри қилдилар. Чунки, Истанбул саммити Ислом тарихида ачинарли из қолдириши, “Ислом ўлим йўлидами?” деган савол янада актуаллашиши муқаррардир. Шундай экан, “Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келаётганидек, ҳозир жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми ҳолига тушган Ислом дунёсини бу ғариб аҳволдан олиб чиқиш устида ўйлаш керак.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, кечагина Анқарага келиб кетган Россия Президенти Владимир Путин ҳам Қуддус масаласида Эрдўған билан бир фикрда эмаслигини кўрсатди.