13 December 2017
07:46 -
Михаил Саакашвили озод қилинди, аммо Украинада вазият юмшамади
10 декабрдаги хабаримизда машҳур гуржи Михаил Саакашвилининг қисқа сиёсий тарихини ёритиш билан бир қаторда, ҳозир у очиқчасига Украина Президенти Петр Порошенко ва бутун ҳукуматни, Бош прокурорни, маҳаллий ҳокмиятдагиларни, катта бизнесменларни коррупцияда айблашга бошлаб, ҳаммани ўз душманига айлантирганини айтган ва 8 декбрь куни Киевдаги бир танишиникида “жиноий ташкилотлар билан алоқа қилиш, улардан моддий ёрдам олиш” айби билан очилган жиноий иш доирасида қўлга олингани, энди суд уни уй ҳибсига олиш қарори бериши кутилаётганини билдирган эди. Киев шаҳар Печерск тумани суди 11 декабрь куни кечқурун ўз ҳукмини чиқарди ва прокуратуранинг Саакашвилини уй ҳибсига олиш талабини рад этиб, уни озод қилди.
Маълум бўлишича, Украина Бош Прокуратураси тарафидан Саакашвилигша қарши очилган иш - гўёки у 2014 йилдаги давлат тўнатиришдан кейин Россияга қочиб кетган ВикторЯнуковичга яқин украиналик миллионердан (у ҳам Россияга қочи олган) катта пул олиб, Петр Порошенконининг ҳукуматини ағдариш учун ҳаракат қилаётганиди ҳақидадир. Аслида, Саккашвили ростдан ҳам ҳозирги ҳукуматни митинглар йўли билан истеъфога кетказиш ҳаракатида, у буни очиқча гапирмоқда. Аммо, жорийдаги Рооссия режимининг душмани бўлган Саакашвили руспараст Януковичнинг одамларидан пул олганига ишониб бўлмайди.
Аввалги хабаримизда айтилганидек, Саакашвилини яхши танийдиган ва унга симпатия билан қарайдиган Ғарб далатлари лидерлари ҳозирги ағир аҳволда Украинадаги мавжуд ҳукуматдан ҳам юз ўгиролмайдилар. Демак, уччала тараф, яъни Саакашвили, Порошононинг ҳукумати ва Ғарб - вазиятнинг мураккаблини ҳисобга олиб, ўта эҳтиётлик билан ҳаракат қилишлари керак.
Михаил Саакашвили 11 декабрь куни сдунинг қарори билан озод қилингандан кейин журналистлар билан учрашар экан, судья Лариса Цокол юқрининг топшириғини бажармасдан “мардлик” қилганини, демак, мавжуд ҳокимият парчаланиш арафасида эканлигини урғулади. Аммо, ҳақиқий аҳвол бошқача бўлса керак. Порошенконинг ҳукумати Ғарб билан алоқаларни чигаллаштирмаслик учун судьяга Саакашвилини озод қилиш ҳукми чиқариш ҳақида топшириқ берган. Яна тахмин қилиш мумкинки, Ғарб Саакашвилига кескин ҳаракатлар қилмаслик кераклиги ҳақида сигналлар бераётган бўлса керак.