07 December 2017
22:08 -
Қашшоқ Ўзбекистонимизда қарийб 2 миллион одам тўйиб овқатланмас экан
Қатор маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистонда 2014-2016 йиллар давомида 1,9 миллион киши (умумий аҳолининг 6,3 фоизи) тўйиб овқатланмаган. Нашрлар бу борада БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан чоп этилган “2017 йилда Европа ва Марказий Осиё ҳудудларида овқатланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлили” баёнотига асосланмоқдалар.
Ҳисоботда қайд этилишича, Марказий Осиё минтақасида умумий аҳолининг 5,6 миллион нафари тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. Энг паст кўрсаткич Тожикистон Республикасида кузатилган бўлиб, аҳолининг 2,6 миллион нафари шу тоифа кишилар сирасига киради. Бу эса мамлакатда яшовчи аҳолининг деярли 30 фоизи деганидир.
Бу хабарнинг ҳам сенсацион жойи йўқ. Ўзбекистонда ўртачо ойлик Қозоғистондан 5-10 баравар кам экан, бечора ўзбекларнинг минимал иш ҳаққи 21 доллар экан, қайси пулга тўйиб овқатланадилар. Аслида, бу ерда ўзбекларнинг айби ҳам бор. Улар шу ҳокимиятга чидаб ўтирибдиларми, керак бўлса очиликка ҳам тайёрлар.