06 December 2017
22:38 -
Шавкат Мирзиё 2 минг 700 судланганни қамоқдан чиқарибди, халқни қашшоқликдан чиқариш қачон бошланади?
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида” фармон имзолагани ҳақида ЎзА хабар берди.
Бундай авф қилиш анъанаси бутун дунёда бор, Ўзбекистонда ҳам бор эди. Ҳаромий Ислом Карим ҳам ҳар йили шу каби фармонни имзоларди.
Аммо, ЎзАнинг шарҳига кўра, бунчалик кўп одамни авф этиш Ўзбекистон тарихида биринчи марта бўлаётган эмиш. Бўлиши мумкин, демократия йўқлиги сабабли мамлакатимиз порахўрлик ва коррупция ботқоғида чўкмоқда, демак, қамалаганлар ҳам жуда кўп бўлади, авф қилинадиганлар ҳам. Булар авф этилмаса, ҳар куни қўлга тушаётган янги порахўр ва коррупционералрни қўйишга қамоқхоналарда жой қолмайди-ку.
Шунинг фарқига борган Шавкат Мирзиёга “Офарин!” деймизми? Йўқ, Ўзбекистонда инқилобий сиёсий ва иқтисодий ислоҳатлар ўтказиб, Ўзбекистонни қолоқлик ва қашшоқликдан чиқариш керак деймиз. Демократияни ривожалантириш йўли билангина порахўрлик ва коррупцияни минималлаштириш мумкинлигини урғулаймиз.
Жаноб Шавкат Мирзиё! Шу йил 10-11 октябрь кунлари Остонда бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташколотининг саммитида қабул қилинган Декларациянинг 7-чи моддасида “Ислом дунёси қашшоқликда, ақли-идроки билан ҳам қашшоқликда эканлиги” тан олинган. У Декларацияни Сиз ҳам имзолагансиз, ва ўзбекларнинг ҳам қашшоқлигини, ақли-идроки билан ҳам қашшоқлигини тан олгансиз. Бу қашшоқликдан чиқиш учун ишлар қилишингиз шарт. Бундай ишларни мухолифатсиз қилиб бўлмаслигини биласизми?