Кеча Сочида 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон футбол чемпионати қанташчиларини гуруҳларга бўлиш маросими бўлгани учун бўлса керак, айнан шу шаҳарда ўтказилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши эътибордан четроқда қолди. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар ҳам бермадилар. Сабаби ҳам аниқ. Ҳаромий Ислом Карим замонида бечора Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг исми ҳукумат мажлислари ҳақидаги хабарларда ҳам берилмасди. Расмини-ку бутунлай кўрсатишмасди.
Сочидаги йиғилишда ҳозирги Бош вазир Абдулла Орип қатнашаётгани учун, биздан бошқа ҳеч ким йиғилиш ҳақида, балки, ҳеч қандай хабар ҳам бермаса керак.
Хуллас, кеча бу йиғилиш Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳукумати раҳбарлари ва Ҳиндистон Ташқи Ишлар Вазири иштирокида бўлиб ўтди. У ерда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида эркин савдо зонаси яратишдан тортиб, терроризмга (табиий, очиқча айтилмаса ҳам, гап ислом терроризми ҳақида кетмоқда) қарши биргаликда курашиш каби масалалар кўрилибди. Биронта жиддий қарор қабул қилингани ҳақида ҳеч қандай маълумот ҳам йўқ.
Шу сабабли, биз ҳам бу хабарчага Хитойнинг Синхуа Агентлигидан олинган расмни қўйиш билан чекланамиз. Муҳим бўлгани – у ерда Шавкат Мирзиёнинг соясида кўринмайдиган Абдулла Арипнинг борлиги. Уни танимайдиганлар учун айтиш керак, бечора Абдулла Арип расмда ўнгдан иккинчи.