02 December 2017
19:23 - АҚШ Конгресси Russia Today (Россия Бугун) телеканалининг аккредитациясини бекор қилди
Русларнинг Russia Today (Россия Бугун) телеканали ўтган йилги АҚШ президент сайловларига Россиянинг аралашгани ҳақидаги жанжалнинг бош иштирокчиларидан бири эди. Кеча АҚШ Конгресси бу телеканалининг аккредитациясини бекор қилди. Бунга асос қилиб, бу телеканлнинг АҚШдаги ишларини олиб борувчи T&R Productions LLC ширкати чет эл агенти, яъни чет элнинг маблағи ва чет элнинг манфаатлари учун ишловчи ташкилот сифатида рўйхатга олингани бўлибди.

Айтиш керакки, Россияда ҳам, худди АҚШда каби чет элнинг маблағи ва чет элнинг манфаатлари учун ишловчи ташкилотларни “чет эл агенти” сифатилда рўйхатга олиш қонунлаштирилган. Энди, руслар АҚШнинг тарсакисига тарсаки билан жавоб бериб, америкаликларнинг бир ёки бир қатор хабар агентликларининг Россияда ишлашини тақиқлашса керак.

Аслида, бу тарсакиларнинг кучи изи бўлмайди. АҚШ-Россия совуқ уруши, балки, бироз кучайгандек бўлар.

Русларнинг хабарида “аккредетацияни бекор қилиш қарори дарҳол кучга кириши” айтилган. Қарор дарҳол кучга кирса ҳам, балки, телеканлнинг ишини тўхтатиш учун маълум вақт керак бўлар. Конгресснинг қарори кеча қабул қилинган бўлса ҳам, шу дақиқларда Russia Today телеканали ишлаб турибди.