29 November 2017
07:14 -
Нью-Йоркда теракт уюштирган ўзбек Сайфулло Саипов айбини тан олмапти, айбдорлар - хато йўлдан кетаётган Исломни улуғлаётганлардир
Шу йил 11 октябрь куни кирага олинган кичкина юк автомашинаси билан Нью-Йоркда велосипед ҳайдовчилари устига юриб, 8 кишини ўлдирган ва 12 кишини ярадор қилган юртдошимиз Сайфулло Саипов ўша пайтдаёқ қўлга олингани, 21 ноябрда унга прокуратура томонидан расмий айбнома чиқарилгани, бу айблар исботланса, унга 21 та ўлим ёки 22 та бутун умр қамоқ жазоси берилиши мумкинлигини аввалги хабарларимзда маълум қилган эдик.
Reuters Агентлиги кеча хабар қилишича, Сайфулло Саипов кеча Нью-Йорк шаҳар Манхеттен Округ судьяси Вернон Бродерик қаршисига чиқарилган ва у айбномани тан олмаган.
Хабарда суд қандай ўтгани ҳақида бундан бошқа ҳеч нарса айтилмайди, Сайфулло қачон АҚШга келгани, 31 октябрдаги терактнинг баъзи тафсилотлари, унинг Нью-Йоркдаги ўртоғи Мирраҳмат Мўминов ва Тошкентдаги синглиси Умиданинг Сайфулло аввал бунақа исломчи бўлмаганлиги, АҚШда унинг “мияси ювилгани” ҳақидаги гаплари келтирилади. Ҳали прокурор айбдорга қандай жазо бериш талабини эълон қилмагани, аммо Президент Доналд Трамп унга ўлим жазоси берилиши кераклигини айтгани ҳам эслатилади.
Бундан ҳам муҳими, хабарда айтилишича, Сайфулло Саипов қўлган олингандан бери тўғри иш қилганини такрорлаб келган, ксалхонада ётганида ўз хонасига ИШИДнинг байроғини осиб қўйишни талаб ҳам қилган экан.
Унга суд тарафидан тайинланган адвокат Дэвид Паттон кечаги суд мажлиси ҳақида таҳлил беришдан қочибди. Суднинг кейинги мажлиси 23 январга тайинланибди.
Аслида, дейди мухбиримиз, расмиятчилик нуқтаи назаридан Сайфулло Саипов прокуратура тарафидан эълон қилинган айбларни рад этгани тўғридир. Чунки, у ҳамма мусулмонлар каби Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиққан хато тушунчалари бўйича яшайди, демак, айнан шу тушунчалар асосида ҳамма давлатларни исломий қилиш ва уларни Халифаликга бирлаштириш мақсадида курашётган Ал-Қоида, Толибон ва ИШИД каби ташкилотларни қўллаб-қувватлайди. Шундай экан, Соипов кабилар бу террористик ташкилотларнинг Интернет орқали ҳам тарқатилаётган топшириқларини Ислом динининг топшириқлари сифатида қабул қилишлари ва уларни бажаришлари табиийдир.
Шу нарсаларни ҳаммадан аввал тушуниб етган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва ўша хато тушунчалардан тезроқ қутилиш, жумладан, Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилишига эришиш кераклигини гапирмоқда, Ислом дини бундай ўзгаришларга тайёр бўлмагани сабабли, жаҳоннинг прогрессив қисми унга ёрдам бериши кераклиги ҳақида АҚШ президентларига хатлар ёзмоқда.
Яна ҳеч қандай шубҳа йўқки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё, ҳамма Ислом уламолари каби, Исломни хато тушунчалардан тозалаш ҳақида гапириш ўрнига, ҳозир хато йўлдан кетаётган Ислом динини улуғлаш билан шуғулланиши - Сайфулло Саипов кабиларни хато йўлдан кетаётган Ислом дини учун ўйламасдан ўлимга кетишга рағбатлантираётгани шубҳасиздир.